Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишончсизлик асри
Ж.К.Гелбрейтнинг асосий асарлари қуйидагилардир: «Мўл-қўлчилик жамияти» (1958), «Янги индустриал жамият» (1967), «Иқтисодий назариялар ва жамият мақсадлари» (1973), «Пуллар» (1975), «Ишончсизлик асри» (1977). Бундан ташқари олимнинг кўпгина мақола ва интервюлари ҳам бор.
Супериндустриал жамият тўғрисидаги ғоялар америкалик фўтуролог Тоффлернинг «Учинчи тўлқин» китобида баён этилади. Унда «янги сивилизатсия» даври вужудга келади, дейилган. Кейинги пайтларда неоинститутсионализм назариялари ҳам пайдо бўлмоқда. Бу назарияларда техник омилларни мутлоқлаштиришдан чекинилади ва асосий эътибор инсонга, сотсиал муаммоларга қаратилади. Шундай йўл билан мулк ҳуқуқи (Роналд Клўз - АҚШ), жамоат танлови (Жеймс Бюкенен - АҚШ) ва бошқа назариялар вужудга келди. Бу қарашлар натижасида ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати ҳам ўзгармоқда, бу сиёсат тобора капитализмни ижтимоий томонга буриш сари бормоқда. Ҳозирги давр институтсионализмининг асосий ғояси шуки, инсон постиндустриал жамиятнинг асосий иқтисодий омили, асосий ресурси сифатида қаралади ва янги жамият шахсни ҳар томонлама ривожлантириш учун ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак бўлади, ХХИ аср эса «инсон асри» деб эълон қилинади. Иқтисодий эволюсия жараёнини тадқиқ қилувчи иқтисодий-глобалистлар шу қоидага амал қиладиларки, эволюсия турли иқтисодларнинг ўзаро ягона иқтисодга айланиши эмас, балки турли тизимларга айланишидир. Бу оқибатда янги индустриализатсияни таъминлайди, бунда инсон бош, ҳал қилувчи ўз ўрнини эгаллайди. ХУЛОСА Ҳозирги иқтисодий таълимотлар тарихида институтсионализм муҳим ўринни эгаллайди. Бу йўналиш туб маъноси бўйича классик мактабга муҳолиф деб қаралиши мумкин, чунки бу таълимотда иқтисодий категориялар иккинчи даражали бўлиб, асосий эътибор институт (давлат, оила, монополия, урф-одатлар, ҳуқуқ, касаба қўмиталари ва бошқалар)ларга қаратилади, ноиқтисодий омиллар етакчидир. Тадқиқот усулида Германия тарихий мактаби қоидалари кенг қўлланилади, аммо тўла яқдиллик йўқ. Институтсионализм уч оқимга бўлинади, булар ижтимоий-психологик (технократик, асосий мафкурачиси Т.Веблен), ижтимоий-ҳуқуқий (юридик, Ж.Коммонс), конъюнктур-статистик (емпирик- прогноз, У.Митчелл). бу тадқиқотларда ислоҳотларга, илмий-техника тараққиётига (1-оқим), омма фикрига қулоқ солувчи ҳукумат, иқтисодиётни монополиядан чиқариш, маъмурий капитализмни яратиш, ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш (2-оқим), иқтисодиётнинг ривожини аниқ рақамлар асосида ўрганиш, унинг ўзгариши, циклик ҳолати, математик аппаратни кенг қўллаш, кейинги тараққиёт бўйича прогнозлаш (3-оқим) хосдир. Бу йўналиш қонун-қоидалари ҳаётда ўз татбиқини топмоқда, аммо прогнозлар доим ҳам аниқ эмас. Масалан, АҚШда 1929 йил равнақ йили деб башорат қилинган эди, аммо амалда «Буюк депрессия» бошланди. Х1Х аср охири - ХХ асрларда иқтисодиётнинг монополлашув жараёни кучайди, бу шароитда аввалги «соф рақобат», «соф иқтисодиёт » қоидалари амалий ҳаётга жавоб бермай қолди. Монопол шароитда номукаммал рақобат қонунлари юзага келади. Бу ҳодисалар америкалик Э.Чемберлин ва инглиз Ж.Робинсон хоним томонидан тадқиқи қилинди. Бу олимларнинг тадқиқотларида монополиянинг асосий моҳияти таклиф устидан назорат эканлиги кўрсатилади. Монополия шароитида «маҳсулотнинг дифференциатсияси» рўй беради ва алоҳида товар алоҳида ҳаридорга ҳизмат қилади, маълум товарга афзаллик берилади. Бу шароитда рақобатнинг баҳоланмаган омилларимаҳсулот сифати ва рекласи, фабрика, фирма маркалари, ўзига хос қадоқлаш, ранг , шакл ва бошқалар аҳамияти ортади. «Қуввалар ортиқчалиги» феномени кўзатилади, чунки товар баҳосини сунъий ошириш йўли тутилади, монопол фойда назарияси илгари сурилади. Э.Чемберлин фикрича, монопол сотувчилар ўртасида ҳам рақобат доимо мавжуд, чунки либерал ғояларда ҳам, монополияларда ҳам соф рақобат йўқ. Олимнинг сўннги асарларида номукаммал ва монополистик рақобатлар деярли тенглаштирилади ва монополиялар табиий моҳиятга деган оптимистик хулоса чиқарилади (марксча-ленинча қарашларда уларга ўлим белгиланган). Ж.Робинсоннинг асосий ғоялари юқоридагилардан анча фарқ қилади, монополия шароитида ишлаб чиқариш омилларининг эксплуататсияси, майда корхоналарнинг ютиб юборилиши тўғрисида фикр юритилади. Ҳаридор монополияси - монопсания тушунчаси киритилади. Самарадорлик ёки адолат дилеммасини ечиш керак бўлади деб якунлайди олима. Неолиберализм кейнсчилик таълимоти даврида юзага келди, аммо давлатнинг иқтисодиётга аралашуви анча бошқача талқин этилади. Давлат «спорт судъяси» вазифасини бажариши, яъни эркин иқтисодиёт қонун-қоидаларини тартибга солиши керак, холос. Бу йўналишнинг йирик уч маркази Германия, АҚШ ва Англия пайдо бўлди. Германия ижтимоий бозор хўжалиги консепсияси илгари сурилди ва амалда яхши натижалар берди, давлат иқтисодий сиёсати даражасига кўтарилди. Ижтимоий ва бошқа мамлакатларда, хусусан, мустақил Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Чикагода пайдо бўлган монетаризм мактаби М.Фридман номи билан машҳур бўлди, унинг консепсиясидаги асосий масала давлатнинг қаттиққўл пул сиёсатидир, ҳар йили конъюктурага боғланмаган ҳолда пул массасини 3-4% ошириш таклиф этилади, бу йўл АҚШда яхши натижа берди. Неолиберализм кейнсчилик таълимоти даврида юзага келди, аммо давлатнинг иқтисодиётга аралашуви анча бошқача талқин этилади. Давлат «спорт судъяси» вазифасини бажариши, яъни эркин иқтисодиёт қонун-қоидаларини тартибга солиши керак, холос. Бу йўналишнинг йирик уч маркази Германия, АҚШ ва Англия пайдо бўлди. Германия ижтимоий бозор хўжалиги консепсияси илгари сурилди ва амалда яхши натижалар берди, давлат иқтисодий сиёсати даражасига кўтарилди. Ижтимоий ва бошқа мамлакатларда, хусусан, мустақил Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Чикагода пайдо бўлган монетаризм мактаби М.Фридман номи билан машҳур бўлди, унинг консепсиясидаги асосий масала давлатнинг қаттиққўл пул сиёсатидир, ҳар йили конъюктурага боғланмаган ҳолда пул массасини 3-4% ошириш таклиф этилади, бу йўл АҚШда яхши натижа берди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling