Бешинчи йўналишга асосан маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилади. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” консепсияси амалга оширилади. Маданият ва санъатни юксалтириш, ёшларни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилади.
Зеро, бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани, фидокорона меҳнати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани эътиборга лойиқ. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти: “Бизнинг давлат сиёсатимизда бундан буён ҳам барча миллат ва элат вакилларининг миллий ўзлигини, она тили ва маданиятини, дини, урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга устувор аҳамият берилади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтгани бежизга эмас;
Олтинчи йўналишга асосан глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни уйғунлаштиришга эътибор қаратилади. Хусусан, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида ривожлантириш, Бутунжаҳон экология Хартиясини ишлаб чиқиш масалалари диққат марказида бўлади.
Мамлакатимизда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференцияда қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг изчил бажарилиши учун халқаро ҳамкорлар билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилади;
Еттинчи йўналишда мамлакатимиздаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Қуролли Кучларининг қудратини янада ошириш, ҳарбийларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор қаратилади. Халқаро ҳамкорликда прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат, иқтисодий дипломатия давом эттирилади. Аввало, қўшни мамлакатлар ва дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқалар кенгайтирилади.
Умуман олганда, “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”да акс этган мақсад ва вазифалар мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш – давлатимиз раҳбарининг эзгу саъй-ҳаракатларида бош мезон бўлиб қолганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |