Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


— 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси


Download 1.28 Mb.
bet76/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси



Бугун халқимиз ҳаётида улкан сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Жумладан, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёйевнинг ташаббуси билан 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши мамлакатимизда туб демократик ислоҳотлар, трансформатсион ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган, оширилаётган ишлар барча соҳаларни қамраб олди. Энг асосийси, мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаънини, қадр-қимматини, манфаатларини, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.
Айниқса, халқ билан мулоқот қилиш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини бартараф этиш борасида қилинган ишлар, фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган Давлат хизматлари агентлиги фаолияти, валюта бозорининг либераллаштирилиши, прописка тизимининг бекор қилиниши ва ташқи сиёсатда салмоқли ютуқларга эришилгани эътиборга лойиқ.
Жорий йилнинг сентабр ойида Президент Шавкат Миромонович Мирзиёйевнинг Ўзбекистоннинг яқин беш йилдаги тараққиёт стратегиясидан кўзланган мақсадлар, белгиланган вазифаларни амалга ошириш тамойилларини жамлаган “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган. Ушбу асар “Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирги даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир”, сўзлари билан бошланади.
“Ҳаракатлар стратегияси”нинг мантиқий давоми сифатида нашр этилган ушбу китоб консептуал аҳамиятга эга бўлиб, унда мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифалар аниқ баён этилган. Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан бўлиб ўтган сайловолди учрашувларида билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф ва ташаббуслар Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини янада такомиллаштиришга хизмат қилди.
Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” мавзусида сўзлаган нутқида келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар ҳақида сўз юритилди.
Унда давлатимиз раҳбари “Ел-юртимиз биз бошлаган халқчил ислоҳотларга бугун хайрихоҳлик ва қатъий ишонч билан қараб, уларнинг ҳосили ва самарасини тезроқ кўришни истамоқда. Ана шу ҳақли талабни инобатга олган ҳолда, биз Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиб, сайлов жараёнида уни ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказдик. Бу муҳим консептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди”, дея таъкидлади. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб беради. Бундан буён жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги фаолият “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этилади.
Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналишдан иборат:

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling