ХУЛОСА
Энг сўнгги даврдаги иқтисодий та'лимотларда неоклассик синтез етакчи бўлиб қолди, бу янги йўналиш одатда америкалик П.Самуелсон ва унинг "Економикс" китобидаги ғоялар билавн боғлиқ. Шунга ҳам та'кидлаб ўтиш керакки, бу китобнинг бошқа муаллифлар томонидан чиқарилган вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда ҳам айнан шу масалалар таҳлил этилади. Янги қарашдаги ўзига хос асосий хусусият шуки, унда аввалги даврда пайдо бўлган иқтисодий ғоя, назария ва та'лимотлар ҳар томонлама ўрганилиб, уларнинг барчасидаги ратсионал фикрлар жамланади, бунда энг асосий мақсад "фойда максимумга эришганда, оптимал ҳажм қанча бўлиши кераклиги" таҳлил этилади. Буни бошқача талқин этиладиган бўлинса, "чекланган ресусрлардан фойдаланилиб, доимо ўсиб борувчи эҳтиёжларни тўлароқ қондириш" масаласи кўриб чиқилади. Неоклассик синтезда кейнсчилик, неоклассик, неолиберал ғояларнинг ижодий қоришмасидан фойдаланилади. Айниқса, иқтисодиётга эконометрика услублари тобора чуқур кириб бормоқда. Эконометрика услублари барча иқтисодий та'лимот йўналишлари томонидан амалиётда кенг қўлланилмоқда. Бу борада Республикамизда ҳам яхши натижа тўпланган. Асосий тушунча ва иборалар Неоклассик синтез ; Самуелсон; инқирозсиз иқтисодий цикл; Нобел мукофоти лауреатлари; "Економикс"; чекланган ресурс; ўсиб борувчи исте'мол; Эконометрика эволутсияси; эконометрика соҳасидаги республикамиз олимлари.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1.Неоклассик синтезнинг моҳияти.
2.П.Самуелсоннинг "Економикс" асаридаги асосий ғоялар.
3."Економикс" асарида қайси олимларнинг фикрлари танқид қилинади?
4. Янги йўналишнинг ўзига хос хусусиятлари.
5.Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотлари қачондан бери топширилади? Бир неча машҳур лауреатларга характеристика беринг.
6.Економетриканинг ҳозирги даврдаги асосий йўналишлари қандай муаммоларни ҳал этади?
7.Республикамиз олимларининг эконометрика соҳасидаги ишларини изоҳлаб беринг.
12-Мавзу. ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИ ВА СТРАТЕГИЯ
РЕЖА:
Ҳаракатлар стратегияси. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси
Ўзбекистон Стратегияси 2030.
Do'stlaringiz bilan baham: |