Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
Кейнс Жон Мейнард (1883-1946) - инглиз иқтисодчиси, кейнсчиликнинг асосчиси, 1929-1933 йилларда Буюк инқирозни таҳлил этиб, жамоат ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида давлатни капиталистик иқтисодиётни бошқаришига асосланган назариясини яратди. Миллий даромад, капитал маблағ, иш билан бандлик, истеъмол, жамғариш ва бошқа иқтисодий миқдорларнинг таҳлилига алоҳида эътибор берди. «Бошқариладиган капитализм»нинг тарафдори бўлди, турли йўналишлари мавжуд. А.Маршаллнинг дўсти, марксизмнинг ашаддий душмани, «аралаш иқтисодиёт»нинг отаси ва «Иқтисодий журнал»нинг муҳаррири. Асосий асари «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936). Мултипликатор формуласини таклиф этган, инвестицияларнинг ўсиши, бандлик ва даромадларнинг ўсиши ўртасидаги нисбатни кўрсатган, масалан, АҚШ учун ўша даврда бу кўрсаткич 2.5 бўлган, яъни инвестиция қилинган 1 доллар 2.5 доллар даромад келтирган.
Ликвидлик - моддий неъматлар ва бошқа ресурсларнинг тез пулга айлана олиш қобиляти; корхонани ўз мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олиш қобилияти баланснинг актив пунктларини пулга айлантириш. Кейнсчилик - Ж.М.Кейнснинг фикрларини илгари сурувчи йўналиш, уч оқими мавжуд: 1. Ўнг оқим - ўта реаксион оқим, қуролланиш тарафдори, тартибга солиш таклифлари бор. Германия ва Италияда кенг тарқалган; 2. Либерал оқим - монополия манфаатларини ҳимоя қилувчи ва қуролланишни инкор этувчи оқим. Унинг асосий вакили Женни Робинсон хоним, бу оқимда касаба уюшмаларига кенг ўрин берилган. Францияда «дирижизм» (дирижер сўзидан олинган) назарияси вужудга келган; 3. Янги кейнсчилик, кейинроқ ортодоксал кейнсчилик - Ж.М.Кейнснинг қоидалари тўла қабул қилинган ҳолда А.Хансен томонидан стагнатсия назарияси билан тўлдирилади. А.Хансен ва К.Кларк мултипликатор принципини акселератор принципи билан тўлдирдилар, индутсирланган инвестиция тушунчасини киритдилар. Императив (зарурий) ва Индикатив (таклиф мажбурий эмас) режалаштиришлардан фойдаланиш мумкинлиги айтилади (Франция ва бир қанча мамлакатларда кенг тарқалган). Асосий вакиллари франциялик Г.Ардан, Г.Мендес-Франц, Ф.Перру, С.Харрислардир. Янги кейнсчилик ўрнига посткейнсчилик вужудга келди, унинг вакиллари Ж.Робинсон, Н.Калдор, П.Сраффа (Англия), Л.Ейхнер, .Вайнтрауб (АҚШ); бу оқимда ўсиш ва тақсимот марказий деб ҳисобланади. Иқтисодни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш таклиф этилади. Мултипликатор - кўпайтирувчи; иқтисодиёт таълимотларида маълум боғланишларни ўрганишда, мултипликатсия эффекти бор жойларда қўлланилади. Масалан, Кейнс таълимоти бўйича қўйилган инвестиция ва даромадлар ўртасидаги боғланишни кўрсатувчи коеффитсиент. Акселератор-мултипликаторга тескари бўлган коеффитсиент бўлиб, миллий даромад ўсишининг инвестиция ўсувига таъсирини кўрсатади (неокейнсчилар қўллаган). Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling