Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Янги классик (неоклассик) йўналиш
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фридман Милтон
- Самуелсон Пол
- Неолиберализм
Янги классик (неоклассик) йўналиш - Фарб иқтисодий адабиётида «Янги классик экономикс» деб аталади ва бу йўналиш асосида маржинализм ғоялари ётади. Буюк инглиз иқтисодчиси А.Маршалл (1842-1894) номи билан боғлиқ. Шу даврда «Сиёсий иқтисод» ўрнига мафкурасиз «Економикс» матни пайдо бўлди. Унда соф эркин бозор иқтисодиёти тарғиб этилади, давлатнинг роли имкони борича кам бўлмоғи керак. Бу йўналишда либерализм ва неолиберализм оқимлари мавжуд. Америка монетаризми - М.Фридман (1912, АҚШ) ўзининг «Капитализм ва эркинлик» (1960) китобида «еркин ишбилармонлик»ни ҳимоя қилади. «Озодлик йўлида қурбон бериш»ни ва «табиий ишсизлик»ни қўллаб-қувватлайди, давлат томонидан бериладиган ёрдамга қарши чиқади, иқтисодиётни тўғри пул сиёсати билан (давлат кам аралашади) тартибга солиш тарафдори. Бу оқим ғоялари Россия Федератсияси иқтисодиётида қўлланилмоқда.
«Маршалл хочи» - талаб ва таклиф эгри чизиқларининг кесишганлигини кўрсатади; кесишган нуқта уларнинг мувозанатини ҳамда турғун баҳони кўрсатади. Фридман Милтон (1912, Ню Ёрк) - истеъмол: пулнинг тарихи ва назарияси соҳаларидаги тадқиқотлари учун 1976 йилда Нобел мукофоти билан тақдирланган. Унинг пул тўғрисидаги ғоялари (монетаризм) АҚШда Р.Рейган, Буюк Британияда М.Тетчер иқтисодий сиёсатида қўлланилган. Самуелсон Пол (1915, АҚШ) -кўп марта қайта нашр этилган «Економикс» (1948) дарслигини яратди (рус тилига ҳам ағдарилган), 1970 йилда иқтисодиёт фанларида илмий таҳлил даражасини оширишга қўшган ҳиссаси учун Нобел мукофотини олган. Иқтисодиётнинг барча соҳаларига оид илмий ишлари бор. «Аралаш иқтисодиёт»нинг назариётчиси. Неоклассик таҳлил бўйча, тараққиётнинг «тўрт ғилдираги» асосчиси. Неолиберализм - неоклассиканинг бир оқими, классик иқтисодий мактабни ва кейнсчиликни бирга қўллаш тарафдори, бунда давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги таклиф этилади. Асосий вакиллари Л. фон Мизес (1881-1973), Ф. фон Хайек (1899-1992) бўлиб, бу оқим Австрия мактаби деб ҳам юритилади. Сотсиалистик (императив) режалаштиришга қатъий қарши, чунки бу режаланган тартибсизликка олиб келади, меҳнат тақсимоти, хусусий мулк ва эркин алмашув сивилизатсиянинг мутлақ асоси деб саналади. Хайек 1974 йилда Нобел мукофоти совриндори бўлган. Неолиберализм ғоялари асосида «Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти» юзага келади, унинг асосчилари - немис олимлари В.Ребке (1899-1966), В.Ойкен (1891-1950), Л.Ерхард (1897-1977)лардир. Бу консепсия ГФР ва Швесияда яхши натижа берди, унинг асосий ғоялари мустақил Ўзбекистон иқтисодиётида қўлланилмоқда. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг асосий қоидалари: эркин баҳоларнинг зарурлиги; эркин рақобат; талаб ва таклифнинг мувозанати; иқтисодиётнинг мувозанати; давлат бозор хўжалигида шу шартларни кафолатлаши ва унинг ижтимоий йўналтирилган ривожини таъминлаш. Н. нафақат маъмурий-буйруқбозлик тизимидан, балки капитализмнинг эркин рақобатларга асосланган давридан ҳам қатъиян фарқ қилади. Мустақил Ўзбекистонда ундан ижобий фойдаланилмоқда. Лукас Р.И. - неолиберализмнинг тарафдори, «Ратсионал кутилмалар» назарияси учун 1995 йилда Нобел мукофоти совриндори. Ижтимоий-институтсионал йўналиш эволюсияси индустриал жамиятдан постиндустриал, супериндустриал (неоиндустриал) жамият сари борадиган конвергенсия назарияларида (Гелбрейт, П.Сорокин - АҚШ, Раймон, Арон - Франция, Тинберген - Нидерландия) капитализм ва сотсиализмнинг илғор томонларини олиш ва амалда қўллаш таклиф этилади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling