Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Людвиг фон Мизес
- Либерализм », «Инсоний ҳаракат: иқтисодиёт тўғрисидаги трактат », «Иқтисодий фан асослари: методология очерклари
- Қуллик сари йўл
- Людвиг Эрҳард
- Барча учун фаровонлик
«Ижтимоий бозор хўжалигининг» моҳияти
ГФР неолиберализм назариётчилари «еркин бозор» ва адолатли тақсимот принципларини «ижтимоий тенглик»принципи ғояси билан бирга қўшимча муваффақ бўлдилар. Биринчи марта унинг консепсиал ғояси А.Мюллер-Армакнинг «Хўжалик бошқаруви ва бозор хўжалиги» (1947) китобида изоҳланади, бунда «Ижтимоий бозор хўжалиги» матни ҳам биринчи бор қўлланилган. Бу соҳадаги ишланмалар В.Ребке, Л.Ерҳард, В.Ойкен (асли тарихчи) ва бошқалар томонидан давом эттирилди. В.Ребкенинг «немис иқтисодий сиёсати тўғрими?»(1950) деган китоби муқаддимасида ГФР конслери К.Аденауер «ижтимоий бозор хўжалиги» модели мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий вазифаси сифатида қилинганлигини баён этади. В. Ребке ҳарактеристикаси бўйича, «ижтимоий бозор хўжалиги» - «иқтисодий инсонпарварлик» сари йўлдир. У ўзининг «Инсонпарвар жамият» асарида коллективизмга - персинолизм, хоқимият консентратсиясига - эркинлик, сентрализмга - детсентрализм, ташкилотчиликка - ўзини-ўзи бошқаришни қарши қўяди ва бошқалар. 1957 й. ХДС нинг навбатдаги съездида Л.Ерҳард, В.Ребке ғояларини қуллаган ҳолда ГФР да «ижтимоий бозор хўжалиги»нинг 2- босқичи бошланганлигини тасдиқлади. 60-йилларда Л.Ерҳард ўз мақоласида аввало «еркин мусобақа ижтимоий бозор хўжалигининг энг асосий элементи ҳисобланади» деб таъкидланган эди. 1965 й. партиянинг навбатдаги съездида Л.Ерҳард ГФРда «Ижтимоий бозор хўжалиги» ни ташкил этиш дастўрининг ниҳояга этганлигини эълон қилди. Бу дастур мамлакатни «расмийлашган жамият»га айлантирилди. «Расмийлашган жамият» доктринаси Л.Ерҳард ва унинг маслахатдошлари бўйича бу энг яхши «табиий иқтисодий тартиб» ни излаш бўлиб, унга «ижтимоий бозор хўжалиги» орқали етишиш мумкин. Унда ижтимоий тизим ва ишлаб чиқариш муносабатларининг беш шакли (типи), синфларининг антогонизми тўғрисидаги марксча ғоялар қатъиян инкор этилади. Бу ғоялар В.Ойкеннинг инсон жамияти учун фақат икки типдаги иқтисодиёт: «Марказдан бошқариладиган» (тоталитаризм) ва «Алмашув иқтисодиёти» (бошқача матн бўйича-«еркин, очиқ хўжалик») хос, конкрет тарихий шароитларда бирон тип белгиларининг устуворлиги билан қўшма шакли ҳам мавжуд бўлади. Валтер Ойкен (1891-1950) «Миллий иқтисодиёт асослари» (1947) асарида (9 мрта қайта нашр этилган) иқтисодиётни қайта ташкил этишнинг асосий шаклларини типларга бўлиш муаммоларини фундаментал ишлаб чиқди. Асли тарихчи бу олим китобнинг «Иқтисодий тизимлар» бобида бир хил жамиятда иккита идеал иқтисодиёт типлари ўзаро бирга яшайди, булар алмашув ва марказдан бошқариладиган иқтисодиётлардир. Марказдан бошқариладиган иқтисодиётга хос нарса шуки, ҳар кунги жамиятнинг иқтисодий ҳаёти бир марказдан келувчи режа (план)лар билан тартибга солинади. Агар жамият иқтисодиёти икки ёки ундан ортиқ алоҳида хўжаликлардан иборат бўлса (уларнинг ҳар бири ўз режаларини тўзади ва амалги оширади), бу «алмашув иқтисодиёти» системасидир. Турли тарихий шароитларда кўпинса бу системалар аралаш ҳолда бўлади, бу бир қанча мисоллар билан исботлаб берилади. Шу билан бирга, Ойкен бўйича, эслаб ўтилган типлар уч шаклда амалга ошади, унинг ҳар бири қуйидагича таърифланади: а)тоталитар марказдан бошқариладиган иқтисодиёт (алмашув умуман инкор этилади; маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмол оҳирги майдо-чуйдага марказий бошқарма буйруқлари асосида амалга оширилади); б) иқтисодиётни марказдан бошқариш асосида истеъмол молларини эркин алмашув (марказ томонидан белгиланадиган «ишлаб чиқариш кучларидан» фойдаланиш усуллари, ишлаб чиқариш жараёнининг вақтли таркиби, махсулотларни тақсимлаш усуллари ва бошқалар асосида амалги оширилади. 1-вариантдан фарқли равишда бу ерда истеъмолчилар алмашув йўли билан ажратилган истеъмол молларига ўзгартиришлар киритишлари мумкин); в) эркин истеъмол танлови асосидаги марказдан бошқариладиган иқтисодиёт (бойликларни истеъмол учун одатда марказий инспатсия ишлаб чиқаришни белгилаган махсулотлар ичидан эркин ташлаш мумкин). «Еруие бозор хўжалиги» автоматик равишда фаолият юрита олмаслигини В.Ребке ва Л.Ерҳард, ишлаб чиқариш анархиясининг ҳар қандай кўринишларига қарши давлатнинг шунга мувофиқ чораларни қўллаш учун иқтисодиётга аралашуви зарурлиги тан олинади. Бу аралашув эркин ва ижтимоий зарур жамият тузуми синтези (қўшилиши)ни таъминлаши керак. Ребке-Эрҳарднинг образли ифодасига кўра, давлат роли фўтбол майдонидаги судя (орбитор) билан тенглаштирилади, орбитор фўтбол камандалари ўйинини маълум қоидалар асосида диққат билан кўзатиб ва бошқариб боради, аммо ўйинда бевосита иштирок этиши хаққи йўқ. Бошқа сўз билан айтиладиган бўлса, давлат эркин бозор хўжалигининг идеал типи бўлган «ижтимоий бозор хўжалиги» фаолияти шароитини таъминлаш учун эркин рақобат («халол ўйин») «қоида»ларининг сақланиши устидан назоратини олиб бориши керак. Ундан ташқари давлат баҳо шаклланиши шароитини назорат қилиши, монопол баҳо ўргатилишига бўлган уруниш ҳаракат олдини олиши, монополиясиз товар-пул хўжалигида хусусий мулкнинг қўриқланиши устувор аҳамиятини кафолатлаши керак. 60-70-йилларда неолиберализм консепсияси «ижтимоий бозор хўжалиги» моделини яратиш ва амалга ошириш принциплари институтсионализмнинг «барча учун фаровонлик жамияти» консепсияси билан ҳамоҳангдир. чунки иккала моделда инсонни инсон томонидан эксплуататсия ва синфий антегонизм инкор этилади. Бу моделлардан бундан ташқари давлатнинг фаол ижтимоий вазифаси (функсияси) ғояси бор. Давлат барча фуқароларга ижтимоий хизматни олиш ва улар фаровонлигини ошириш учун тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятлар яратиши зарурдир. Бунда жамиятнинг турли қатламларида аксионерлар сонининг ортиши билан бирга, барча ижтимоий институтлар барқарорлигининг ўсиши, асосий маеҳнаткаш аҳолининг эртанги кунга ишончи ва бошқалар кўзда тутилади. Кейнчиликка муқобил равишда АҚШда неолиберализмнинг Чикаго мактаби вужудга келди, унинг монитар (пул билан боғлиқ) ғоялари Чикаго университетида 20 йй. пайдо бўлди. Аммо неолиберал йўналиш ҳаракатида америка монетаризми мустақил кейинчалик илғорлик позитсияларни фақат 50-йиллар оҳири - 60-йиллар бошида эгаллади. Бунда М.Фридмен (1912) нашрлари муҳим аҳамият касб этди (1976 йилги иқтисодиёт бўйича Новбел мукофоти лауреати). Фридмен ва унинг сафдошлари Кейнснинг пулсиз омиллари (масалан, инвестициялар) ўрнига айнан пулли омилларни афзал кўрдилар. 1958 йил А.У.Филлипснинг эмпирик эгри чизиғи пайдо бўлиши билан пул ҳисобидаги иш ҳақининг йиллик фоиз ўзгариши ва ишсизлик даражаси (ҳиссаси) ўртасидаги боғланиш аниқланди. Бунда 1861-1913 йиллар Англиядаги реал маълумотлардан фойдаланилган. 1964 йил П.Самулсон ўзининг машҳур «Економикс» дарслигининг 6 нашрига шу графикни киритди ва уни Филлипс эгри чизиғи деб атади. Аввалги тадқиқотларда (масалан, Кейнс) инфляциясиз тўла бандлик иқтисодий сиёсатнинг мақсади сифатида қараб келинар эди. Бу эгри чизиққа кўра, баҳолар мўтадиллиги ва ишсизлик номувофиқ ходисалар бўлиб чиқди, аскинча конфликли мақсадлар экан: ишсизликни камайтириш инфляцияни кучайтириш йўли билан эришилади, инфляцияни пасайтириш эса одатда ишсизлар кўпайишини тақозо этади. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида турғун баҳолар ва тўла бандликка бўлган ишонч, барқарор баҳо ва тўла бандлик ўртасида танлаш билан ўрин алмашди. М.Фридмен ва унинг сафдошлари Филлипс эгри чизиғини ҳар томонлама ўрганиб, у (егри чизиқ) ҳар доим ҳам турғун эмаслиги маълум бўлди, айниқса 60-йиллар оҳирида кўпгина мамлакатларда инфляция ўсиши «мантиқ»қа қарама-қарши ишсизликнинг пасайиши эмас, балки унинг ўсиши ва 70-йиллар бошида эса инфляция ва ишсизликнинг бир вақтда ўсиши билан рўй берди. М.Фридмен иқтисодий жараёнларда пул, пул массаси ва пул муомаласи аҳамиятини кўтаришга ҳаракат қилди. Пулнинг аслида неолиберал монетар консепсияси АҚШнинг республика (1969-1970йиллар Никсон президентлиги даврида) ҳукумати томонидан синовдан ўтди (бунда М.Фридмен президент маслаҳатчиси эди). Аммо монетар иқтисодий ғоялар АҚШнинг кейинги президенти даврида яхши натижа берди. Тарихда ва иқтисодиётда рейгономика деб ном олган бу сиёсат доллар реал мустаҳкамланган бир шароитда инфляцияни камайтириш мумкин бўлди, Р.Рейган президентлик даврида янги 14 миллион миллионер - тадбиркор пайдо бўлди. Демократ Б.Клинтон (8 йил) президентлиги даврида ҳам шу сиёсат давом эттирилди ва яхши натижа берди. Фридмен консепсияси асосий масала давлатнинг қаттиққўл пул сиёсатидир (бошқалардан, масалан, Кейнсдан фарқи). Бу Фридменнинг «ишсизлик табиий нормаси» тушунчаси билан боғлиқ бўлиб, конъютура ҳолатига боғланмаган ҳолда, ҳар йили пул массаси 3-4 фоизга доим ва турғун (стабил) равишда ошириб борилиши керак. АҚШ нинг қатор йиллар давомида ялпи миллий маҳсулоти ўсиши ўртача суръатларини ҳисобга олиб, миллий иқтисодиётнинг максимал мумкин бўлган даражаси аниқланади. Фридменнинг «ишсизлик табиий нормаси» консепсияси институтсионал, шунингдек қонуний ҳужжатларга асосланади (масалан, касаба қўмиталари, минимал иш ҳақи тўғрисидаги қонун) . Иқтисодий либерализм оқимининг ХХ асрдаги асосий намояндаси асли Австриядан чиққан америкалик Людвиг фон Мизес (1881-1973) ва унинг энг содиқ шогирди Фридрих Хайек (1899-1992)лардир. Уларнинг мактаби Австрия мактаби деб ҳам аталади. Мизеснинг фикрича, марказлашган бошқарувга асосланган сотсиалистик хўжалик ва ҳукумат томонидан тартибга солинадиган бозор ўзоқ вақт яшаши мумкин эмас, чунки нарх-наво талаб ва таклифни акс эттирмайди. Унингча, сотсиализмнинг «тартибга солинадиган иқтисодиёт»и режаларни ўзбошимчалик билан тўзадиган ташкилотчиларнинг қулига айланади, режаланган тартибсизлик рўй беради. Ягона оқил сиёсат - бу либерализмдир. Меҳнат тақсимоти, хусусий мулк ва эркин алмашув сивилизатсиянинг мутлақ асослари ҳисобланади. Мизеснинг асосий асарлари қуйидагилар: «Либерализм», «Инсоний ҳаракат: иқтисодиёт тўғрисидаги трактат», «Иқтисодий фан асослари: методология очерклари» ва бошқалар. Инглиз иқтисодчиси Фридрих фон Хайек асли немис бўлиб, асосий фаолиятини Англияда кўрсатган. У 1974 йилда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати бўлган. У ўзининг «Қуллик сари йўл» асарида ҳар қандай иқтисодий эркинликдан ва бозор баҳоларидан воз кечиш диктатурага, яъни яккаҳоқимликка, иқтисодий қулликка олиб боришини исботлайди, хўжаликда бозор тизимининг «аралаш» ва «буйруқбозлик» иқтисодиётидан устунлигини кўрсатиб беради, капитални абадий категория деб эълон қилади, капитализм даврида эксплуататсия мавжудлигини инкор этади, давлат иқтисодиётининг сотсиалистик ғоялари тўла тушкунликка маҳкумлиги ва ўз табиатига кўра ҳалокатли эканлигини таъкидлайди. Бу таълимотга асосланиб, бир қанча мамлакатларда ҳозирги яхши таниш бўлган иқтисодий сиёсатлар ишлаб чиқилди. Шулар ичида неолиберализмга асосланган немис назариётчиси, ГФРнинг сиёсий ва давлат арбоби Людвиг Эрҳард (1897-1877) яратган назария «ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалиги»нинг асосини ташкил этади. У ўз назариясини яратди ва уни ГФРда канслер Аденауер даврида амалга оширди ҳам. Бу назариянинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат: эркин баҳоларнинг зарурлиги, эркин рақобат, талаб ва таклифнинг мувозанати, иқтисодиётнинг мувозанати; давлат бозор хўжалигида шу шартларни кафолатлаши ва унинг ижтимоий йўналтирилган ривожланишини таъминлаши керак. Бу ғоялар Л.Ерҳарднинг 1956 йилда чоп этилган «Барча учун фаровонлик» китобида ифодалаб берилган. Немис олимлари А.Рюстов, Волтер Ойкен (1891-1950), швейсариялик В.Ребке (1899-1966)лар орделиберализм, яъни «ўрта йўл» таълимотига асос солган бўлиб, ижтимоий бозор унинг бир варианти ҳисобланади. Улар «инсонпарвар жамият», «хўжаликларнинг идеал типлари» ҳақида фикр юритадилар. Бу модел «асосчилари»дан бири сиёсий иқтисодчи Вилгелм Ребке капитализм ва сотсиализм орасидаги «учинчи йўл» борлигини кўрсатиб берди. Дунёда ривожланган мамлакатлар бўлмиш ГФР, Швесия ва бошқалар шу йўлни танладилар (Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти. Т., «Шарқ» НМК, 1996, 5-бет). Дастлаб 1961 йилда пайдо бўлган «ратсионал кўтилмалар» назарияси ҳозирги даврда кенг тарғиб этилмоқда. Ж.Ф.Мўт товарлар ва қимматли қоғозлар бозорига бағишланган мақоласида «нима учун бирон бир қоида ёки формула ҳеч қачон нархларнинг ўзгаришини тўғри прогноз қила олмайди?» деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, амалда барча мавжуд информатсия савдогарлар томонидан дарҳол қайта ишланади ва уларнинг кўра билиши, демак «кўтилмалар» ратсионал бўлиб чиқади. 70-йилларда кейнсчилик сиёсати АҚШ иқтисодиётида макроекономик масалаларни ҳал этишда самарасиз бўлиб қолди, шунда Р.И.Лукас, Т.Ж.Сарджент, Н.Уоллеслар Мўтнинг мақоласида айтилган ғояларни такомиллаштириб, молия активидаги нархлар ҳаракатини «ратсионал кўтилмалар» асосида тушунтириб бердилар. Уларнинг фикрича, иқтисодий агентлар ҳам ўз кутилмаларини сиёсатчилар (давлат ходимлари) қўлидаги информатсия асосида шакллантирадилар ва ўз-ўзидан тушунарлики, иқтисодиётга сиёсатчиларнинг имкон борича камроқ аралашуви учун ҳаракат қиладилар. Амалда иқтисодий агентлар нархлар прогнозини шакллантиришда, яъни нархлар ўзгаришини кутганда, бозордаги ҳақиқий баҳоларни аниқлаш каби усуллардан фойдаланар эканлар. Бу кўтилмалар ҳар доим ҳам бехато бўлади, дегани эмас ва кўра билиш мукаммал эмас, чунки иқтисодиёт тасодифий, олдиндан айтиб бўлмайдиган шок ўзгаришларига учраб туради, бу эса нархларнинг субъектив кўтилмаларининг ўртача миқдорига ёки «математик кўтилма»га тенг бўлади, бу аслида объектив тақсимотдир. Ратсионал прогноз ёки кўтилма шундай хусусиятга эгаки, кутилаётган хато ҳар доим нолга тенг бўлади. Р.И.Лукас «ратсионал кутилмалар» назарияси учун 1995 йилда Нобел мукофоти лауреати бўлди. ХУЛОСА 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози аввалги «соф таълимот» назариётчиларининг фикрига қўшимчакириишни талаб этди. Иқтисодий таълимотлар тарихида Кейнс инқилоби деб ном олган ўзгариш рўй берди. Агар авваллари бозор иқтисодиёти барча муаммоларни автоматик равишда ҳал қилади деган ғоя устун бўлса, Кейнс уларга бошқача қараб, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини зарур деб ҳисоблади. Бандлик, фоиз, миллий даромад, инвестициялар ўртасидаги муносабатлар ўрганилиб, «аралаш иқтисодиёт», мултипликатор тушунчалари киритилди. Кейнсчи ва Неокейнсчилар давлатнинг иқтисодиётга аралашувини қўллаб, «акселератор коеффитсиенти»ни қўлладилар, унга кўра даромадларнинг инвестицияларга таъсирини кўриш мумкин. Кейнсчиликнинг айрим шаклларида индикатив режалаштириш ҳам қўллаб- қувватланади. Ишсизлик ва инфлятсини бандлик йўли билан ҳал этиш мумкин деган ғоя устун. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling