Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
Кейнс таълимотининг моҳияти, «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асари тўғрисида нима биласиз?
Давлат иқтисодиётга нима учун аралашуви керак?
Кейнс таълимотига қандай шарт- шароитлар асос қилиб олинган?
Кейнснинг «психолок қонуни» нимани англатади?
Инвестиция, мултипликатор коеффитсенти нима?
Фоиз , ликвидликнинг моҳияти нимада?
Давлатнинг иқтисодиётга арашуви доиралари қандай?
Америка ва Европадаги кейнсчилик хусусиятлари нима?
Домар- Ҳарроднинг иқтисодий ўсиш назариялари нимани билдиради?
Кейнс таълимотининг ҳозирги даврдаги аҳамияти нимадан иборат?
Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,
Ақл кўзин қораси жавҳари ҳам биз,
Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,
Шаксиз, унинг кўзи-гавҳари ҳам биз
Умар Хайём.
11-Мавзу. ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИҚТИСОДИЙ ҚАРАШЛАРИ ЭВОЛЮТСИЯСИ
Режа:
Неоклассик синтез консепсиясининг моҳияти
Неоклассик синтез консепсиясининг янги версиялари
П.Самуелсоннинг "Економикс" асаридаги ғоялар
Эконометриканинг ҳозирги замон асосий йўналишлари
Неоклассик синтез консепсиясининг моҳияти
Иқтисодиётда бир қанча офатлар, хусусан, оммавий ишсизлик ва инфлатсия ижтимоий-иқтисодий ривожланишда асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. қандай қилиб аҳолонинг мў'тадил ва тўла бандлигини, реал даромадлар Ўсишини та'минлаш мумкин деган саволлар ҳаммани, иқтисодиёт фани намоёндаларини ҳам қизиқтириб келмоқда. Айниқса, инқирозсиз иқтисодий циклнинг сирлари нимани муҳимдир. Бу ва бошқа масалалар билан неоклассик синтез йўналиши шуғулланиб, унда классик иқтисодий та'лимот томонидан илгари аниқланган ҳақиқат ва қоидалар ҳозирги даврдаги даромадлар шаклланиши назариялари билан синтез қилинади. Бу соҳада баракали ижод этган П.Самуелсон фикрича, "неоклассик синтез" - бу аслида ҳозирги нокейнс ва неолиберал қоида ва "ҳақиқат" ларнинг илк неоклассик ғоялар билан, шунингдек классик мактабнинг айрим постулатлари ва аввало ҳозирги давридаги даромадлар шаклланиши назариялари билан бирлаштириб қарашидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |