Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


П.Самуелсоннинг "Економикс" асаридаги ғоялар


Download 1.28 Mb.
bet71/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

3. П.Самуелсоннинг "Економикс" асаридаги ғоялар

Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, 1901 йилдан бошлаб физика, кимё, медийина (биология), адабиёт ва тинчликни сақлаш соҳаларида Нобел мукофоти берилиб келади. 1968 йили Шветсиядаги Риксбанкнинг 300 йиллиги муносабати билан ва албатта, иқтисодиёт фанининг инсоният ҳаётидаги юксак ролини тан олиш ва рағбатлантириш мақсадида иқтисодиёт бўйича (олтинчи) Нобел мукофоти жорий этилди ва 1969 йилдан буён ҳар йили бериб келинмоқда. Биринчи бўлиб бу мукофот иқтисодчи - математик олимлар голландиялик Ян.Тинберген ва норвегиялик Рагнар Фришга "иқтисодий жараёнларни математик таҳлил этишда динамик моделларни ривожлантириш ва қўллаш бўйича тадқиқотлари учун" берилди (бошқа Нобел мукофотлари тўғрисидаги ма'лумотни А.Раззоқовнинг 1998 й. чоп этилган китобидан олиш мумкин). 1970 йилда (иккинчи бўлиб) Нобел мукофоти П.Самуелсонга "статик ва динамик иқтисодий назарияни ривожлантиригани ва шу билан иқтисодиёт фани таҳлилини янада юқорироқ поғонага кўтаришга ҳисса қўшган илмий иши учун" берилди. Қуйида шу иқтисодчининг иқтисодий ғоялари тўғрисида фикр юритилади. Пол Антони (1915) Чикаго университетида та'лим олган (1932-1935), Гарвард олий мактабида А.Хансен, В.Леонтйев, Й.Шумперетлардан илм ўрганди. 1941 йилдан Массачусетс технологик институтида ишлай бошлади (дастлаб профессор ассистенти). Америка иқтисодий ассотсиатсияси (1961), Эконометрик жамият (1951).


Халқаро иқтисодий ассотсиатсия (1965-1968) президенти бўлиб сайланган. Олим назариётчи бўлиш билан бирга, АҚШ президенти ёрдамчиси, "Неwсwеек" журналида фаол иштирокчи ҳам эди. Биз бу олимни асосан "Економикс" китоби муаллифи сифатида яхши таниймиз. Самуелсоннинг бу китоби дастлаб 1948 йили чоп этилди ва 14 марта қайта нашр этилиб, ҳозирги иқтисодий та'лимотларнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади. 1992 йилда бу китоб Вилям Нордхаус билан ҳаммуалифликда нашр этилди. "Економикс" китоби "Економика" номи билан рус тилига ағдарилди.
Ма'лумки, ҳозирги замон (ХХ аср) иқтисодий та'лимотларида уч асосий: 1)неоклассик; 2) кейнсчилик ва 3) институтсионал йўналишлар мавжуд бўлиб, Самуелсон шулардан биринчисининг вакили сифатида ижод этган. Классик (мумтоз) мактаб иқтисодчилари аллақачонлар (ХВИИИ асрда) давлат хусусий тадбиркорлар кириша олмайдиган ёки киришни хоҳламайдиган айрим товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни (масалан, миллий мудофаа соҳасига таалуқли), унинг ўзи зиммасига олиш керак, деган фикрга рози бўлганлар. Лекин, шу билан бирга улар бундай иштирок жуда кам даражада бўлиши керак деб, ҳисоблар эдилар. Самуелсон ҳал қилишни мумтоз мактаб бозор ихтиёрига қолдиришни истаган ҳаддан ташқари кўп муаммоларга бозорнинг та'сири унчалик ўтабермаслигини сезди. қўшмча оқибатлар, соғлиқни сақлаш, та'лим , саноатнинг ифлослантириши муаммоларига талаб ва таклиф қонуни та'сир П. Самуелсон этмайди. Бинобарин, давлат иқтисодиёт учун мақсадларни аниқлашни ўз зиммасига олиши ва бу мақсадларга эришиш учун ўз кучидан фойдаланиши керак. Самуелсон энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонуни даромадлар пилопоясининг энг пастида турган ишчиларга ёрдам бериш усули деб ҳисоблайди; у давлатнинг уй-жой қурилиш дастурларини молиялаштиришни ва озиқ- овқат ёрдамини қашоқликни камайтириш усули сифатида қўллаб-қувватлайди. "Економикс" асарида тарихий-иқтисодий экскурс мавжуд бўлиб, ХВИИ аср охиридаги Малтуснинг аҳоли нуфузи назарияси эсланади; А. Смитнинг "Кўринмас қўл" ҳақидаги ғоялар таҳлил этилади. Асарда ўтган даврдаги деярли барча доктриналар қараб чиқилади (булар тўғрисида юқорида ўқишингиз мумкин). Унинг фикрича, ҳозирги давр иқтисодчилари "неоклассик синтез"га эришиш учун самарали кредит-пул ва фискал сиёсатни Смит ва Маршаллнинг классик микроиқтисодиётини ҳозирги даромаднинг даражасини аниқлаш бўйича мавжуд макроиқтисодиёт билан бирлаштириш, иккала ёндошувдаги барча соғлом фикрларни жамлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Китобнинг дастлабки бобларида А.Смит дан ҳозирги давргача бўлган иқтисодий та'лимотлар моҳияти тарихий-иқтисодий жиҳатдан қараб чиқилади. Айниқса А.Смит, Т.Малтос, Д.Рекардо асарлари Ҳар томонлама таҳлил этилган. Унинг фикрича, 1820-1870 йиллар - 50 йил давомида иқтисодчилар ва сиёсатчилар гипноз ҳолатида бўлган, бунга асосий сабаб "саноат инқилоби" бўлиб, бир қанча ғоялар, айниқса Т.Малтус, Д.Рикардоларнинг аҳоли ўсиши билан даромадлар пасайиши тўғрисидаги фикрлар чиппакка чиқди.
Неоклассик иқтисодиёт тўгрисида фикр юритиб, ХХ асрнинг 70-йиллари иқтисодий қарашларда икки йўналиш пайдо бўлганлиги қайд этилади: 1) Кейнс ва кейнсчилик; 2) Маркс ғоялари. Айниқса, неоклассик йўналишда математик усулларнинг кенг қўлланилиши, талаб, фойдалилик, умумий иқтисодий мувозанат масалаларининг янгича таҳлили янада илмийроқ бўлиб қолди. А.Маршалл, Ж.Б.Кларк, У.Жевонс, Л.Валрас, В.Паретто тадқиқотларида математик элементлар "иқтисодий таҳлилнинг нозик методлари" га олиб келди. Ж.М.Кейнснинг тадқиқоти юқори баҳоланади, "Сей қонуни" га эҳтиёж қолмади, деб ёзади П.Самуелсон. Кейнс ва Кейнсчилар та'сирида "аралаш иқтисодиёт" яхши фаолият кўрсата бошлаганлиги та'кидланади. 2-жаҳон урушидан сўнг ишлаб чиқариш ниҳоятда тез ўсганлиги, аҳоли турмуш даражаси ошганлиги та'кидланади. Аммо, деб та'кидлайди олим, ҳали бизни тўла бандлик ва мў'тадил баҳолар ўртасида танлаш имкониятидан халос қила оладиган ягона мукаммал иқтисодий сиёсат модели яратилмади. Самуелсон Чикаго мактаби вакиллари фаолиятига, хусусан, М.Фридменнинг монитар системасига юксак баҳо беради, чунки бу олимларда "еркин рақобат", "бозор баҳолари" асосийдир.
Олим иқтисодий тараққиётнинг омилларига баҳо бериб, уни тўртта деб ҳисоблайди: 1.Меҳнат ресурслари (инсон биринчи ва асосий); 2.Табиий ресурслар; 3.Капитал; 4.Технологиялар. Олимнинг бу омиллари "тараққиётнинг тўрт ғилдираги" деб юритилади. Э'тибор бериб қаранг, инсон роли энг юксак қўйилган. Ҳақиқатан ҳам инсон бўлмаса, бошқа омиллар ишга тушмайди (масалан, Япония, ГФР ...). Шу сабабли юқорида келтирилган Умар Хайёмнинг фикри нақадар ҳаётий, ҳозиргидек жаранглаб турибди. Ҳозирги давр иқтисодий назарияларида А.Лаффернинг солиқлар ҳажми ва ялпи миллий маҳсулот ўртасидаги боғланиш таҳлил этилган. Лаффер эффекти бўйича солиқларни оширавериш билан миллий даромад ма'лум миқдорига ошади, кейин пасаяди. Солиқлар миқдорини пасайтириш қисқа давр мобайнида буджетга тушумлар камайишига олиб келса ҳам, истиқболда жамғармалар, инвестиция ва даромадлар кўпайиши туфайли буджет тушумлари ошади. Солиқ ставкаси оптимумини етиш учун эгри чизиқ (Лаффер эгри чизиғи) чизилган. Унга кўр а, солиқ ортиши билан давлат буджетига тушумлар ортавермайди. Аксинча, шундай ма'лум чегара борки, ундан ортиқ солиқ ставкаси буджетга тушумларни камайтиради, чунки юқори солиқлар хўжалик фаолиятига бўлган қизиқишни (рағбатни) камайтиради ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайишига олиб келади. Демак, ма'лум ҳолларда солиқ ставкалари пасайтириш ишлаб чиқаришнинг фақат ўсишигина олиб келмасдан, буджетга солиқ тушумларининг ўсишига ҳам олиб келади. Бундай сиёсат Рфда 2000 йилдан бошлаб амалга оширилди, солиқ ставкалари барча учун 13% га тушурилди ва яхши натижа бермоқда.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling