Олий таълим, фан ва инновациялар


Download 2.17 Mb.
bet8/12
Sana11.11.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1765625
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МАТРАСУЛОВА ДИЛДОРА Google

Инструментал усуллар
Панкреатитнинг ўткир шаклини аниқлашда компьютер ёки магнито-резонанс томография муҳим роль ўйнайди. Улар без ҳужайралари зарарланиши, тўқималардаги шишни аниқлаш имконини беради. Ташхис лапароскопия усулида тасдиқланади.
Ошқозоности безининг сурункали яллиғланишини ташхислаш усуллари:

  • рентгенография: панкреатит чиқиш йўлларида кальцийнинг кичик заррачалари тўпланганини аниқлайди;

  • УТТ (ультратовуш тадқиқоти): 70 фоиз беморларда тўқималар дағаллашуви, нотекислик, ўлчамининг ўзгариши, чиқиш йўллари деформацияси кузатилади;

  • компьютер томографияси: касалликнинг сохта ўсма ва киста шаклларида ҳамда зарарли ўсмаларни аниқлашда ёрдам беради;

  • МРТ: ошқозоности бези фибрози, яъни уловчи тўқималар билан диффуз бирлашиб кетиш ҳолатини аниқлашда асқотади;

  • магнито-резонанс холангиопанкреатография: нурланиш нагрузкасининг ноинвазив усули бўлиб, умумий ўт ва панкреатит чиқиш йўлларининг аниқ тасвирини аниқлаш ва ўз навбатида конкрементлар (тошлар) ва тўсиқлар ривожланиш жараёнини аниқлаш имконини беради;

  • ЭРХПГ (эндоскопик ретроград холангиопанкреатография) – 12 бармоқли ичак орқали ошқозоности бези чиқиш йўлларига эндоскоп ва ингичка катетер киритиш; касалликнинг оғир шакллари ва саратон эҳтимолида қўлланади;

  • Эндоскопик ультрасонография – УТТнинг эндоскопия билан мажмуавий қўллаш замонавий усули бўлиб, майда тошлар ва ўсмаларни аниқлашда қўлланади;

  • ЭФГДС – қўшимча рефлюкс-эзофагита, яралар, дуоденитни аниқлаш учун қизилўнгач ва 12 бармоқли ичакнинг эндоскопик тадқиқоти;

  • ангиография – орган томирларига махсус суюқлик юбориш орқали тадқиқ қилиш, одатда талоқ катталашганда портал гипертензияни аниқлаштириш учун қўлланади. 

Даволаш
Ошқозоности бези турли сабабларга кўра пайдо бўлади ва турли усуллар билан даволашни талаб этади. Панкреатитнинг ҳар бир ҳолатида даволаш усуслини белгилаш учун албатта гастроэнтеролог кўригидан ўтиш ва унинг маслаҳатини олиш талаб этилади.
Парҳез
Панкреатитга йўлиққан ҳар бир беморга даволавчи овқатланиш тартиби белгиланади.
Касаллик зўрайган маҳал 1-2 кунга овқатдан тийилиш тавсия қилинади, кейин эса секин-аста ширин чой, қоқнон, суюқ бўтқалар, қуюқроқ шўрва, омлет ейиш мумкин.
Касаллик қайталаниш маҳали эса ёғ ва углеводлар сақловчи таомлардан воз кечиш лозим. Тобланган ёки буғланган таомлар маъқул. Кунига кам-камдан 6 маҳал ва таомни илиқ ҳолатда танаввул қилиш керак.
Фойдали маҳсулотлар:

  • Ёғсиз гўшт, парранда ва балиқ гўштлари;

  • Сули ёрмаси;

  • Oмлет;

  • Cоя маҳсулотлари;

  • Kартошка.

Панкреатитда мумкин бўлмаган маҳсулот ва таомлар:

  • Қоринни дамловчилар (қора нон, дуккаклилар, узум);

  • Дағал клетчаткали маҳсулотлар (хом сабзавотлар ва мевалар, қаттиқ донли бўтқалар);

  • Ҳазм қилувчи ферментларни рағбатлантирувчилар (ёғли шўрва ва қовурмалар, зираворлар, дудлама ва шўр маҳсулотлар).


Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling