Олий таълим, фан ва инновациялар
Сурункали панкреатит касаллиги
Download 2.17 Mb.
|
МАТРАСУЛОВА ДИЛДОРА Google
2.3. Сурункали панкреатит касаллиги.Панкреатит Патолигияси тавсифи Классификация ва турлари Сабаблари Аломатлари Асоратлари Ташхис Даволаш Профилактика Ошқозоности бези ошқозоннинг ортқа тарафида жойлашган бўлиб, ўникки бармоқли ичакка уланган. Панкреатит – мазкур орган тўқималарининг яллиғланиш жараёнида юзага келадиган хасталик ҳисобланади. Патолигияси тавсифи Ошоқозоности бези икки вазифани бажаради: Ўникки бармоқли ичакка тушиб, оқсил ва ёғларни парчалашда фаол иштирок иштирок этувчи ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқариш; Гормонлар секрецияси – қонга қўшиладиган ва глюкоза миқдорини меъёрлаштирувчи инсулин ва глюкагон. Нимадир сабабли панкретик оқим бузилса, босим ортади ва без ҳужайралари зарарлана бошлайди. Панкреатитнинг ўткир формасида тўқималарнинг “ўзини ўзи ҳазм қилиш” механизми ишга тушади. Сурункали яллиғланиш оқибатида ҳазм қилувчи ферментлар етишмовчилиги юзага келади. Ферментлар ўрнини ошқозоности бези ҳужайраларининг эгаллаши унинг ташқи секретор функциясини бузиш билан бирга, гормонлар ишлаб чиқиш вазифасини ҳам ўзгартириб юборади. Классификация ва турлари Панкреатитнинг турли аломатларига кўра бир қанча классификациялари ажратилган. Халқаро классификацияга кўра касаллик: Ўткир панкреатит (код МКБ-10 К85); Алкогол асосли сурункали панкреатит (код МКБ-10 К86.0); Бошқа сурункали панкреатитлар (код МКБ-10 К86.1)га ажратилади. Ўткир панкреатит вариантлари: Без фаолиятининг тезда бузилиши билан кечувчи шишли; Некротик (панкреонекроз) – анча оғир шакли бўлиб, шахсий ферментлари таъсирида орган тўқималарининг емирилиши билан кечади. Ошқозоности бези яллиғланишининг сурункали турлари: Сурункали панкреатит аломатларсиз кечиши мумкин, бироқ қайталаниш ва зўрайиш билан ўтади. Қайталаниш маҳали бемор шикоят қилмаслиги ҳам мумкин. Сурункали яллиғланиш жараёни касаллик аломатларининг юзага чиқиши билан рўй беради. Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling