Олий таълим, фан ва инновациялар


Ўткир панкреатитни даволаш


Download 2.17 Mb.
bet9/12
Sana11.11.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1765625
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МАТРАСУЛОВА ДИЛДОРА Google

Ўткир панкреатитни даволаш
Касалликнинг ўткир шаклида касалхонага ётиш тавсия этилади. Кўпгина ҳолларда даволаш жонлантириш бўлимида ўтказилади. Бу ерда интенсив инфузион терапия (интоксикацияни бартараф этиш томир орқали эритмалар юбориш) ва оғриқсизлантириш. Даволаш бир неча кун давом этади.
Хасталикнинг некротик шаклида ўлган тўқималарни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти қўлланади. Оғриққа ўт тошлари сабаб бўлган бўлса, жарроҳ ўт пуфагини олиб ташлайди. Натижада ошқозоности безининг яллиғланиш жараёни тўхтайди.
Сурункали панкреатитни даволаш

Терапияда безнинг ферментатив функциясини бажарувчи препаратлар қўлланади. Микразим – панкреатин сақловчи замонавий дори воситаси бўлиб, етишмаётган ферментлар – липаза, амилаза, протеаза ўрнини босади. Дори воситаси микрозаррачалари ошқозоннинг ҳазм қилувчи моддаларидан ҳимоялангани сабабли, тезда 12 бармоқли ичакка ўтиб кетади. Ацйтиш керакки, фермент терапияси узоқ давом этадиган муолажа бўлиб, организм озуқа моддаларини меъёрида ҳазм қилишга ёрдам беради. Даволаниш билан бирга бемор парҳезга амал қилиб, алкоголдан воз кечиши талаб этилади.
Панкреатит зўрайган маҳал ошқозоности бези фаолиятини бостирувчи воситалар берилади.
Касалликка безнинг оқим йўли зарарланишлари сабаб бўлса, уларни бартараф этиш учун жарроҳлиқ амалиёти қўлланиши мумкин.
Сурункали панкреатитда жарроҳлик амалиёти тавсия этиладиган ҳолатлар:

  • Доимий, ҳеч бир усул ёрдам бермаётган оғриқлар;

  • Сохта шиш (киста) ёки ўт йўлидаги эндоскопик усулда ёрдам бериб бўлмайдиган тўсиқлар;

  • Ошқозоности бези саратони эҳтимоли;

  • Доимий қайт қилиш, мунтазам вазн тушиши.

Профилактика
Катталарда панкреатитда асосий профилактика – спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш. Болаларда эса тўғри овқатланиш, тезпишар таомлардан воз кечиш, шунингдек, турли травмалардан ҳимоялаш.
Иккиламчи, яъни қайталанишлар, зўрайиш ва асоратлар профилактикаси:

  • Спиртли ичимликлардан воз кечиш;

  • холецистит, ўт-тош касалликларини даволаш;

  • фермент препаратларини доимий қабул қилиш ва парҳезга амал қилиш.

Айтилганларга амал қилиш панкреатитнинг оғир асоратларга олиб келиши эҳтимоли ва ҳаёт сифатига салбий таъсирини камайтиради.
Ўткир ва сурункали панкреатит
Панкреатит [юн. pankreas – меъда ости бези] – меъда ости безининг яллиғланиши, унда овқатни ҳазм қилишга ёрдам берадиган ферментлар қонга киради. Меъда ости бези кескин яллиғланганда унинг ҳужайрали йўқ бўлиб, ёғ ва углеводларни парчалайдиган ферментлар бўлган липаза ва амилаза қонга тушади ва ўткир панкреатит кузатилади. Овқат ҳазм қилиш тизими касалликларининг 10 % ташкил этади, Бундан ташқари, сўнгги 30 йил ичида ушбу хавфли касалликнинг сурункали шакли билан касалланганлар сони икки бараварга ошди.
Касаллик қуйидаги омиллар оқибатида юзага чиқади:
· Панкреатитнинг 60 % сабаби – алкогол истеъмоли; бироқ касаллик 5-7 % ичувчи кишиларда ривожланади ва бунга асосий сабаб, ирсий мойиллик ҳисобланади;
· Ўт-тош касалликлари, ўт димланиши билан кечувчи сурункали холецистит ва бошқалар;
· 12 бармоқли ичакнинг чандиқли деформацияси, бездаги Фатеров ўсмаси, яъни панкреатик суюқликнинг ичакларга чиқишидаги механик тўсиқ;
· муковисцидоз – безлар фаоллиги секретор фаоллигининг генетик хасталиги, нафас йўлларининг зарарланиши билан кечади;
· липид алмашинувининг бузилиши, ўткир яллиғланишнинг қайталанувчи эпизодлари билан кечувчи;
· Аутоиммун касалликлар (ошқозон ости безининг бирламчи зарарланиши, Шегрен синдроми, бирламчи билиар цирроз, склерозли холангит);

· баъзи дорилар – азатиоприн, фуросемид, тетрациклинлар, экстроген препаратлар, преднизолон, метронидазол ва бошқалар.


Болаларда панкреатит ўт чиқариш йўллари ва ошқозон ости бези патологиясига боғлиқ. Бу туғма ёки орттитилган (описторхоз) бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда болаларда бу касалликка қоринга берилган оғир зарба сабаб бўлади. Шунингдек, турли инфекциялар - герпес, мононуклеоз, паротит, сальмонеллёз кабилар ҳам сабаб бўлади.

Аломатлари


Панкреатитнинг асосий белгиси – қорин соҳасининг юқори бўлмасида турли муддатли оғриқ. Оғриқ тўсатдан ёки секин-аста бошланиши мумкин. Одатда оғриқ алкогол истеъмоли ёки таом ейилганидан сал ўтмай бошланади.


Ошқозон ости безининг ўткир яллиғланиши белгилари:
· Қорин соҳаси юқори бўлмасида тўсатдан белбогсимон оғриқ;
· Қаттиқ кўнгил айниши ва қайт қилиш;
· Овқатдан сўнг оғриқнинг кучайиши;
· Пайпаслаб кўрилганда қорин соҳасидаги юқори сезувчанлик;
· Қалтираш, ваража, умумий ҳолатнинг ёмонлашуви, дармонсизлик.
· Қори соҳаси юқори бўлмасида ўхтин-ўхтин пайдо бўладиган оғриқ, оғриқ овқат қабул қилинганидан 2-6 соат ўтиб кучаяди; алкогол ичилганидан кейин оғриқ 2-3 кун ўтиб кучайиши мумкин;
· Тана вазнининг доимий пасайиб бориши, оғриқ қўрқуви туфайли бемор камроқ овқат ея бошлайди, кейин эса озуқа моддаларининг ёмон ҳазм қилиниши бунга сабаб бўлади;
· Ахлат ёғли кўринишда, ёқимсиз ҳидли, ҳазм бўлмаган оқсил ва ёғлар аралашмали бўлади.
Ошқозоности безининг 80 % зарарланганидан кейин эса иккиламчи қант касаллиги ривожланади.
Панкреатит қуйидаги асоратлар билан кечади:
Ўнг бел соҳасида оғриқ пайдо бўлиши билан ўт димланиши, кўнгил айниши, оғизда ачқимтир таъм, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши;
· Инфекцион касалликлар – ўт йўлларининг йирингли яллиғланиши, перитонит, сепсис;
· Ошқозоности безида йирик чандиқлар;
· Қизилўнгач зарарланиши оқибатида қон кетиши, ошқозон ёки 12 бармоқли ичак яраси;
· Жигар ва талоқ веналарида тромбоз;
· плеврит – ўпка атрофида сув йиғилиши, асцит – қорин бўшлиғининг осилиши;
Касалликнинг ўткир шаклида касалхонага ётиш тавсия этилади. Кўпгина ҳолларда даволаш жонлантириш бўлимида ўтказилади. Бу ерда интенсив инфузион терапия (интоксикацияни бартараф этиш томир орқали эритмалар юбориш) ва оғриқсизлантириш. Даволаш бир неча кун давом этади.
Хасталикнинг некротик шаклида ўлган тўқималарни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти қўлланади. Оғриққа ўт тошлари сабаб бўлган бўлса, жарроҳ ўт пуфагини олиб ташлайди. Натижада ошқозоности безининг яллиғланиш жараёни тўхтайди.

ХУЛОСА
Дарс жараёни мураккаб ижодий машғулот бўлганлиги боис унинг самарадорлиги кўп жиҳатдан педагогларнинг маҳорати ва ижодкорлигига боғлиқ. Талабаларни фаоллаштириш учун ахборот технологиялари, ўйин, баҳс, суҳбат, мусобақа, саёҳат, конференция, давра суҳбати, роллиўйинларни қўллаш, китоб билан ишлаш, компьютер машғулотларига етарлича вақт ажратиш керак.
Таълим жараёнида ахборот коммуникацион технологиялари ва интернет ресурларини ўринли қўлланилиши, машғулотларнинг қизиқарлитарздаташкилэтилиши билан биргаўқувматериалларининг чуқур ўзлаштирилишига кенг имкониятяратибберади.
Таълим жараёнини яратилган мультимедиали интернет ресурслар билан ташкил этиш албатта ижобий натижаларни кўрсатадики, интернет ресурларидагимультимедиали иловаларнинг афзаллик томонларидан бири мавзуларга тегишли анимациялардан гипермурожаатлаш ёрдамида фойдаланиш имконияти мавжуд. Анимациялар ҳаракат ва овоз билан бойитилиши эвазига ўқув материалларинингмазмуниникенгроқватушунарлитарздаёритибберади.
Дарсларда интернет таълим ресурсларидан ўринли фойдаланиш дарс мазмунини бойитади. Жумладан,педагог электрон дарсликлардан, интернетдан, мултимедиали маҳсулотлардан фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил этиши ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятининг янада ўсишига туртки бўлади. Ҳеч бир талаба дарсга эътиборсиз қолмайди, дарсда талаба фаоллиги бир мунча ошади. АКТ асосидаги дарсларда ўқитувчи бир нечта манбаларга мурожаат қилади. Жумладан, интерактив ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланган электрон услубий қўлланма ва электрон ўқув қўлланма унинг учун ёрдамчи ҳамда етакчиматериал бўлса, электрон топшириқлар ва тестлар, мультимедиа маҳсулотлари талабаларнинг мустақил ишлашлари учун асосий материалдир.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling