Олий таълим, фан ва инновациялар
Download 2.17 Mb.
|
МАТРАСУЛОВА ДИЛДОРА Google
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ
МУНДАРИЖААннотация 2 МУНДАРИЖА 4 КИРИШ 5 I. БОБ. ТАЪЛИМДА ПОРТАЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 9 1.1. Интернет тизимидагиZiyoNetахборот-таълим портали. 9 1.1. Интернет технологияларнинг тиббий таълимдаги аҳамияти. 12 2.1. Тиббий фанлари бўйича қидирув тизимларда калит сўзлар. 24 II. БОБ. СУРУНКАЛИ ПАНКРЕАТИТ МАВЗУСИНИ ЁРИТИШДА GOOGLE SITES ИЛОВАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ. 29 2.2.GOOGLE иловалари ва уларнинг таълим тизимидаги аҳамияти 29 2.3. Сурункали панкреатит касаллиги. 34 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 52 Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Ш. М. Мирзиёев КИРИШЎзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорида “2012/2013 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш, асосан, кўрсатиб ўтилган.Ушбу Қарор Республикамизда таълим тизимини жаҳон андозалари талаблари даражасида ташкил этишда ўз вақтида қўйилган қадам саналади. Ишнинг долзарблиги: Ҳозирда ички касалликлар фанида сурункали панкреиатит мавзусини ўқитишда илғор инновацион педагогик технологияларни замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари асосидаги интернет ресурс марказларисиз тасаввур қилиш қийин бўлиб бормоқда. Шу муносабат билан таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустаҳкамланмоқда, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув услубий мажмуалар билан таъминланмоқда. Олий таълим тизимини ахборотлаштириш, уни жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ таъминлаш жараёнлари бормоқда. Ўқув жараёнига ахборот коммуникация ва интернет технологияларни кенг жорий қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ишнинг вазифалари: Бу йўналишда қуйидагилар асосий вазифалар сифатида белгилаб қўйилган: - олий таълим жараёнига янги ахборот коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар, ўқув-методик интернет материаллари, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали мамлакатимиз олий ўқув юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш; - олий таълим муассасаларининг ўқув лаборатория базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан мустаҳкамлаш; - замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматлителекоммуникация алоқа воситалари ҳамда интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни ҳар бир оила ҳаётига жорий этиш ва кенг ўзлаштириш. Ишнинг мақсади: Мавзуни ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан Атопик дерматит мавзусини ёритишда “Google иловаларини” қўллаш ва амалиётда тадбиқ этиш: Вазифалар Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг фанни ўқитишдаги ўрни. Google иловалари тизимидан фойдаланган ҳолда мавзу бўйича электрон ресурслар яратиш Ўрганилган тажриба асосида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш Ишнинг предмети олий таълим муссасасида дерматовенерология фанларида интерактив ўқитишни ташкил этувчи интернет ресурслари қўлланилиши ҳисобланади. Ишнинг объекти бўлиб олий таълим тизимида дерматовенерология фаниниўқитишда маъруза, амалий машғулотларини ташкил этишнинг методологик асослари хизмат қилади. Ишнинг аҳамияти: ривожланганхорижий давлатлар тиббий таълим тизимида интерактив ахбороттехнологиялариқўлланилиши йўналишларини ўрганиш, бошқарув сифатининг жаҳон стандартларига мос келувчи моделини яратиш республика таълим соҳасининг долзарб вазифаси бўлиб, назарий ва амалий аҳамиятга эга. Битирув малакавий ишида замонавий таълим технологияларининг айрим бошланғич жиҳатлари, интерактив ўқитиш усуллари, уларни машғулот давомида қўллаш йўллари, замонавий маърузалар, ривожлантирувчи таълим технологиялари, масофавий ва корпоратив таълим технологиялари, масофавий таълимнинг дидактик асослари тўғрисида маълумотлар қисқа баён этилган. Ҳозирда таълим тизимида ахборот технологиялари, жумладан электрон дарсликлар, қўлланмалар, виртуал лаборатория ва амалий машғулотлари, шунингдек виртуал тест‑назорат тизимлари ташкил этади. Бу ташкил этувчилар алоҳида-алоҳида фойдаланилганда етарли даражада самара бермайди. Замонавий ахборот ва компьютер технологияларини ўқув жараёнларига тадбиқ этишнинг юқори самара беришида, мультимедиали интеллектуал ўқув дастурларини ва тест‑назорат тизимларининг оптимал вариантлари, уларнинг дастурий таъминотини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Ишнинг тузилмаси. Битирув иши аннотация, кириш, 2 та боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан иборат. Ишнинг ҳажми 63 саҳифани ташкил этади. Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling