Олий таълим муассасалари


Download 54 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi54 Kb.
#1372057
Bog'liq
Maktablar bilan shartnoma (2)


Ҳ А М К О Р Л И К Ш А Р Т Н О М А С И


Жиззах шаҳри “__” ______ 2022 йил



  1. Умумий коидалар.

    1. Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори ижроси бўйича таълим турлари ўртасидаги ўзаро интеграция жараёнини кучайтириш хамда улар уртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш максадида олий таълим муассасаси “Инглиз тили ўқитиш методикаси” кафедраси мудири А.Жабборова бир томондан, иккинчи томондан, Шароф Рашидов тумани №19 мактаб директори томонидан тузилди.

    2. Ушбу шартнома таълим муассасаларининг мехнат жамоалари орасида мухокама килиниб, хар иккала таълим муассасаси рахбарлари томонидан имзоланиб, мухр босилган кундан кучга киради ва хамкорлик фаолиятидаги юридик хужжат хисобланади. Шартноманинг амал килиш муддати имзоланган кундан бошлаб 5 йил;

    3. Шартнома бандларининг бажарилиши холати бир ўкув йилида камида икки маротаба, мактаб илмий-педагогик кенгашида ва факультет Илмий Кенгаши хамда кафедра йигилишларида кўриб борилади.

    4. Шартнома бандларини тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлаш максадида томонларнинг ўзаро келишуви асосида, хар ўкув йили учун режа кабул килинади ва тасдикланади.

  2. Ҳамкорлик шартномаси бўйича томонларнинг мажбуриятлари.

    1. Олий таълим муассасаси “Инглиз тили ўқитиш методикаси” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг мажбуриятлари:

    2. Таълимда узлуксизлик ва ўкув фанлари орасида узвийликни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурларини ихтисослаштирилган мактаб билан ҳамкорликда такомиллаштириб бориш;

    3. Умумтаълим мактаб таълим тизимида таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш буйича тавсиялар бериш;

    4. Мактабнинг хорижий тиллар йуналишидаги ўқитувчиларига маънавий-маърифий, ўқув илмий, услубий материалларни тайёрлашда амалий ёрдам бериб бориш;

    5. Таълим тизимида замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллашда ҳамкорлик килиш;

    6. Мактабнинг бошланғич таълим йўналиши ўқувчилари учун олий таълим муассасаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўқув адабиётлар (қўлланмалар, дарсликлар) яратиш;

    7. Ўқув, илмий-услубий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи семинарлар ўтказиш;

    8. Ўқувчилар хорижий тилларни чуқур ўрганишлари мақсадида Интернет тармоғидаги видеодарслар ва ўқув материалларини бириктирилган мактабларга етказиб беришга ва жорийланишига кўмаклашиш.

    9. Ихтисослаштирилган мактабда инглиз тили бўйича тўгараклар ва ўқув курсларини ташкил этиш ва уларнинг методик таъминланишига кўмаклашиш.

    10. Ўқувчиларининг хорижий тиллардан ўтказиладиган олимпиадаларда иштирокини таъминлашга кўмаклашиш, Олимпиадага тайёрлашда методик ёрдам кўрсатиш, мактаблар ўқувчилари ўртасида хорижий тиллар бўйича турли мусобақалар ва танловларни ташкил этишга кўмаклашиш.

    11. Мактабдаги хорижий тиллар ўқитувчилари тил билиш халқаро сертификатларини олиши учун ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш

    12. Мактаблар ўқитувчилари учун «Professional Development Trainings” семинар-тренинглар ташкил этиш ва “Regional Trainer” танлаб олиш.

    13. Кафедрага бириктирилган мактаблар ўқувчилари учун “Smart English” тўгаракларини ташкил этиш.




    1. Кафедрага бириктирилган мактаблар ўқувчилари ўртасида “Brilliant minds” олимпиадасини ташкил этиш.

ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ
Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

  1. Томонларнинг ўзаро розилиги билан;

  2. Амалдаги қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолларда.



ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ

Олий таъли муассасаси”


А.Қодирий номидаги ЖДПИ
Чет тиллар факультети
Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси
“____” ________ 2022 йил
Таълим муассасаси”
Жиззах вилояти
Шароф Рашидов тумани
№19 мактаби
“____” ________ 2022 йил




Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling