Таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва маънавий сифатларнинг энг қуйи миқдори илмий асосларда белгилаб берилган расмий педагогик ҳужжат:
Давлат таълим стандарти ҳисобланади.
Times Higher Education томонидан ОТМ фаолияти таҳлиллари нечта миқдорий ва сифат кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
13 та
Times Higher Education томонидан ҳар йилги тадқиқотлар натижалари бўйича дунёнинг нечта энг зўр университетлари рўйхати тузилади.
400 та
Times Higher Education томонидан ҳар йили иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларнинг нечта энг зўр университетларининг рейтинги тузилади.
100 та
Дунёнинг энг зўр 400 та университетлари рўйхати тузиладиган рейтингда энг катта улуш қайси соҳага ажратилган
Турли тадқиқот соҳаларига нисбатан нормаллашган илмий нашрларнинг цитаталанганлигига
Давлат аттестацияси камида неча йилда ўтказилади?
5 йилда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 371-сон Қарори қачон қабул қилинган?
2012 йил 29 декабрда
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 371-сон Қарорига биноан нечанчи йилдан бошлаб ҳар йили олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизими жорий этилди?
2013 йилдан бошлаб
Республика олий таълим муассасалари рейтингини тузиш ва уни баҳолаш функцияси қайси ташкилотга тегишли?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига
Республикамизда ОТМ рейтинги натижаларини қайси муддатларда чоп этиш ва ОАВда кенг ёритиш белгиланган?
Ҳар йили 1 мартгача
Do'stlaringiz bilan baham: |