Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш
чораларини кучайтириш мақсадида “комплаенс назорат”
(compliance control) тизимини жорий этиш борасида ҳам амалий
ишлар олиб борилди:
вазирлик марказий аппаратида Комплаенс назорат ва
коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди;
ОТМларда янги бўлим - Коррупцияга қарши курашиш
"комплаенс-назорат" тизимини бошқариш бўлими ташкил этилди.
Мазкур бўлимнинг намунавий низоми вазирликнинг 2021 йил 28
июндаги 281-сонли буйруғи билан тасдиқланди;
вазирликда комплаенс назорат тизимини жорий этиш бўйича
бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва ўрнатилган
тартибда тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди:
“Коррупцияга қарши курашиш бўйича Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг сиёсати”;
“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан соҳага оид
белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик бўйича
тартиб”;
“Коррупцион ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича хабар
бериш тартиби тўғрисидаги Низом”;
“Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш ва одоб-ахлоқ
қоидалари”;
“Коррупцияга қарши курашиш ва одоб-ахлоқ комиссияси
тўғрисидаги Низом”;
“Хизмат жараёнида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш
қоидалари”;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида коррупцияга
қарши курашиш тўғрисидаги Низом;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида коррупцияга
қарши курашиш бўйича координатор тўғрисидаги Низом;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида манффатлар
тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низом;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида коррупцион
хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти тасдиқланди.
Олий таълим муассасаларига кириш синовларини ўтказиш
Do'stlaringiz bilan baham: |