Олий таълим муассасаларида “Коррупциясиз соҳа” йуналишида олиб борилган ташкилий тадбирлар
жараёнини шаффоф, очиқлик принципларини жорий этиш орқали
Download 0.99 Mb. Pdf ko'rish
|
marge me (5)666
жараёнини шаффоф, очиқлик принципларини жорий этиш орқали
такомиллаштириш борасида: - кириш синовларини ўтказишнинг амалдаги механизмларини танқидий кўриб чиқиш ва уларда коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш; - кириш имтиҳонларини соддалаштириш орқали олий таълимга абитуриентларни кенг жалб қилиш имкониятини ошириш; - синов материаллари базасини очиқлигини таъминлаш, синов материаллари базасини соддалаштириш, уларни умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда фаолият олиб бораётган етакчи амалиётчи ва фан олимпиадалари ғолиблари билан бевосита ишлаётган ўқитувчилар, педагогик технологиялар муаллифлари иштирокида эксперт комиссиясидан ўтказиш; - синов топшириладиган фанлар бўйича саволларни шакллантиришда фойдаланиладиган дарсликларни ўқув йили бошида Давлат тест маркази, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари веб-сайтларида эълон қилиш; - ижодий имтиҳонларни доимий видеокузатув остида, ота-оналар ва кенг жамоатчиликка онлайн тарзда ва ҳар бир вилоятда марказлашган ҳолда алоҳида катта аудиторияларда шаффоф ўтказиш ва бу жойларни барча иштирокчиларга олдиндан эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, барча умумтаълим фанларидан тест топшириқларини шакллантиришда ва мавжуд тест топшириқлари базасини экспертизадан ўтказиш жараёнида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб- ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган 150 нафардан ортиқ малакали педагоглар, шунингдек, халқаро ва республика танловлари ғолиби бўлган ўқитувчилар иштирок этмоқда. Аҳолининг кам таъминланган қатламига мансуб тест топширувчи талабгорларга қулайлик яратиш ва ўз билими даражасини аниқлаши учун бепул е-sinov тизими ишга туширилди. Абитуриентларга қўшимча маълумот сифатида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида умумтаълим фанларидан намунавий тест топшириқлари ва уларни ишлаш тартиби ҳамда манбалари эълон қилиниб, улар янгиланиб борилмоқда. Тест материаллари базаси хавфсизлигини таъминлаш учун “тонкий терминальный клиент” сервер-клиент технологияси жорий этилган. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнида имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш ва абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш имкониятини тенглаштириш мақсадида тегишли норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризациядан ўтказилмоқда. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш, кириш имтиҳонларининг тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида ўтказилишини ташкил этиш мақсадида олимпиадалар ва спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритиб имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун алоҳида қабул кўрсаткичлари ажратилиши каби нормаларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сонли қарори 6-банди билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 10 ноябрдаги 38-2021- сонли буйруғига кўра (Адлия вазирлигида 1963-рақам билан рўйхатдан ўтган): - 1 киши кетма-кет бир олий таълим муассасасида тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича икки мартадан ортиқ якуний давлат аттестацияси комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмаслиги; - якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва мутахассислардан шакллантирилади. Якуний давлат аттестациясида васийлик кенгаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари ҳамда кадрлар буюртмачилари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкинлиги; - якуний давлат аттестация синовлари жараёни онлайн режимда овозли видеотрансляция қилинади ҳамда ушбу видео тасвирлар 1 йил давомида мутахассислик кафедрасида сақланиши белгилаб қўйилган. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling