Олий таълим муассасаларида “Коррупциясиз соҳа” йуналишида олиб борилган ташкилий тадбирлар


Талабалар билимини баҳолаш тартиби ўзгартирилди


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana05.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1079956
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
marge me (5)666

Талабалар билимини баҳолаш тартиби ўзгартирилди (Адлия 
вазирлиги рўйхат рақами – 3069). Мазкур ҳужжатга кўра: 
- оралиқ назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича 
талабанинг 
билимини 
баҳолаш 
тегишли 
фан 
бўйича 
ўқув 
машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи; 
- якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича 
талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб бормаган 
профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади; 
- тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган профессор-
ўқитувчи якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланиши 
белгиланди. 
Юкоридаги меъёрий хужжатлар асосида ОТМларида хар бир 
йуналишлар буйича “Йул харитаси” да белгиланган вазифаларни амалга 
ошириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилаетган булиб, Олий таълим 
соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилиши жараёни 
янада фаоллашди. 
Малакавий иш ва диссертацияларнинг электрон базаси яратилди ва 
олий таълим муассасаларида плагиатга қарши дастурлар ўрнатилди. 
Илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий 
даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби жорий этилди. 
Профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишда билимини баҳолаш 
тўлиқ электронлаштирилган ва муқобил малака ошириш турлари жорий 
этилди. 
ОТМларда плагиатга карши дастурларни жорий этиш борасида, 
И.Каримов номидаги ТДТУда талабалар томонидан тайёрланадиган курс 
ишлари, курс лойиҳалари, битирув малакавий ишлари ва магистрлик 
диссертацияларини такрорланмаслиги, кўчирмачилиги ва мавжуд 


«плагиат» 
иллатини 
олдини 
олиш 
бўйича 
факультетларда 
университетнинг ўқув-услубий кенгаши ходимларидан иборат ишчи 
гуруҳлар тузилган булиб, мунтазам равишда факультет, кафедралар 
кесимида ўрганилиб, таҳлил қилиниб, университетнинг ўқув-услубий 
кенгашида доимий равишда муҳокама қилиб борилиши йулга куйилган. Бу 
борада 
университет 
профессор-ўқитувчилари 
томонидан 
Etxt 
Антиплагиат, Advego Plagiatus, Viper, DCFinder каби дастурий воситалар 
орқали талабаларнинг мустақил ишлари, курс иши (лойиҳалари) нинг 
кўчирмачилик холатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш тизими 
жорий этилган. 
ОТМларда манфаатлар тўқнашувини олдини олишга каратилган чора 
тадбирлар юзасидан “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 
манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низом” талабларидан 
келиб чиққан ҳолда вазирлик марказий аппаратида хамда жойлардаги 
ОТМларда фаолият юритувчи барча профессор укитувчилари ва 
ходимлардан манфаатлар тўқнашувига оид маълумотларни (декларация) 
олиш масаласи таъминланди. Унга кўра барча ходимлардан кронизм, 
непотизм, фаворитизм, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-
билишчилик, гурухвозлик каби салбий иллатларни олдини олиш ҳамда 
манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотлар ёзма декларация 
тартибида олинган. 
Шунингдек, айрим таълим муассасаларида ходимлар ўртасидаги 
қариндош-уруғчилик алоқаларининг мавжудлиги борасида манфаатлар 
тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, уларни ўз вақтида тартибга солиш 
чоралари кўрилмоқда.
Вазирлик ва унинг қуйи тузилмаларида коррупция ва уни келтириб 
чиқарувчи омилларни бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл 
қўймаслик юзасидан қабул қилинган меъёрий-ҳужжатларнинг мазмун-
моҳиятини ходимларга тушунтириб бериш мақсадида 2021 йил
26-27-
октябрь кунлари БМТ Тараққиёт дастурининг етакчи экспертлари 
ҳамда KPMG халқаро аудиторлик компаниясининг вакиллари иштирокида 
семинар-тренинг ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги
ПФ-5729-сон Фармони ижроси юзасидан: 
барча олий таълим муассасаларида "Инсон хуқуқлари" бўйича
соҳа мутахассислари томонидан жамиятда коррупциянинг мавжуд бўлган 
хавф-хатарлари асосида махсус курснинг ўқув дастури ва ўқув 
материаллари ишлаб чиқилди. 
Махсус курс 14 соатга мўлжалланган бўлиб, шундан 6 соати 
Коррупцияга қарши курашиш мавзулари билан бойитилган. Мазкур 
махсус курснинг ўқув материаллари янгиланган ҳолда 2019/2020 ўқув 
йилининг 1 семестридан бошлаб ҳар йили барча олий таълим 
муассасаларида ўтказиб келинмоқда.


Ўзбекистон 
журналистика 
ва 
оммавий 
коммуникациялар 
университетининг бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура 
мутахассисликларининг ўқув режасига ЎзЖОКУ томонидан ишлаб 
чиқилган ҳамда тасдиқланган ўқув дастури асосида коррупцияга қарши 
курашишда журналист суриштируви фани киритилди.
Барча олий таълим муассасаларида ташкил қилинган “Коррупцияга 
қарши комплаенс назорат тизимини бошқариш” бўлимлари негизида 
ОТМнинг юксак маънавиятли, ҳақиқатпарвар, ҳалол ва фаол талаба 
ёшларидан иборат талаба-ёшлар клуби (кўнгиллилар гуруҳлари) 
фаолияти йўлга қўйилди.
Жумладан, Тошкент давлат техника университети “Комплаенс 
назорат” тизимини бошқариш бўлими ҳузурида “Талаба ёшлар клуби” 
ташкил этилиб, мазкур клубни факультетлар кесимида секторларга 
булган холда уларнинг сардорлари ва клуб аъзолигига номзодлар сухбат 
асосида танлаб олинди хамда ушбу клуб аъзолари билан режа асосида 
тегишли ишлар амалга ошриб келинмокда. Бу борада талаба-ёшлар 
орасидан ҳуқуқий саводхонлиги юқори ўзининг лидерлик қобилиятларини 
намоён эта оладиган, тенгдошларини ўз ортидан эргаштира оладиган 
коррупцияга 
қарши 
курашишга 
масъул 
бўлган
15 кишидан иборат тарғиботчилар танлаб олиниб, профессор-
ўқитувчилар ташаббуси билан кафедралар қошида ҳамда мураббийлик 
соатларида коррупцияга оид хуқуқий саводхонликни ошириш буйича улар 
семинарлар ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда. 
Бундан ташқари, “9-декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш 
куни” доирасида турли хил мавзулардаги тадбирлар ташкил этиб 
келинмоқда.
Жумладан, 28 та олий таълим муассасасида “Коррупция - 
ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.
36 та олий таълим муассасаларида “талаба-ёшлар – коррупцияга 
қарши” йўналишида расмлар танлови ўтказилди.
Урганч 
давлат 
университетида 
“Биз 
коррупциясиз 
ҳаёт 
тарафдоримиз” шиори остида “Энг яхши видеороликлар” танлови ва 
“Коррупциясиз ҳаёт – келажак пойдевори” мавзусида мақолалар танлови 
ташкил этилди.
Шунингдек, Андижон давлат университети, Бухоро мухандислик- 
технология институти, Бухоро тиббиёт институти, Жиззах давлат 
педагогика институти, Наманган давлат университети, Самарқанд 
иқтисодиёт ва сервис институти, Самарқанд давлат университети 
Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти, Тошкент давлат техника 
университети ва бошқа 70 дан ортиқ ОТМларда “Коррупцияга йўқ дейлик” 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling