Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари 
Ҳарактеристикаси ва қўлланилиши 
Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари, олдиндан 
мавжуд бўлган маълумотлар ва алгоритмлар устида бошқа стандарт 
процедураларга эга бўлган топшириқлар бажариш учун хизмат қилади Бу 
технология юқори малакага эга бўлмаган фойдаланувчиларда кўп учрайдиган 
қийин вазифаларни бажаради. 
АТ унинг учун асосий муҳит ҳисобланадиган ахборот тизимлари билан 
узвий боғлиқдир. Бир қарашда дарсликка киритилган ахборот технологияси 
ва тизимлари тушунчаси ўзаро жуда ўхшашдек туюлиши мумкин. Лекин 
аслида бундай эмас. 
АТ компьютерларда сақланадиган маълумотлар устида мураккаблик 
даражаси турлича бўлган босқичлар, ҳаракатлар ва операцияларни 
2
Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital Technologies Cambridge University 
Press 2015. р.20-21 


42 
бажаришнинг аниқ регламентланган қоидаларидан иборат бўлган жараён 
ҳисобланади. АТнинг асосий мақсади дастлабки ахборотни қайта ишлаш 
бўйича мақсадли ҳаракатлар натижасида фойдаланувчи учун зарур бўлган 
ахборотни олишдан иборатдир. 
Ахборот тизими таркибий қисмлари компьютерлар, компьютер 
тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, одамлар, алоқанинг 
турли техник ва дастурий воситалар ва ҳ.к.лардан иборат бўлган муҳит 
ҳисобланади. Ахборот тизимининг асосий мақсади – ахборотни сақлаш ва 
узатишни ташкил этиш. Ахборот тизими ахборотга ишлов беришнинг ―одам 
– компьютер тизимидан иборатдир. Ахборот тизимининг функцияларини 
унга йўналтирилган АТни билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. АТ 
ахборот тизими соҳасидан ташқарида ҳам мавжуд бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, АТ анча кенг тушунча бўлиб, ахборот жамиятида 
ахборотни ўзгартириш жараёнлари тўғрисидаги ҳозирги замон тасаввурларини 
акс эттиради. Иккита ахборот технологиясини – бошқарув ва компьютер 
технологиясини оқилона қўшиб олиб бориш ахборот тизими муваффақиятли 
ишлашининг гаровидир. 
Юқорида қайд этилганларни умумлаштириб, компьютер технологияси 
воситалари 
ёрдамида 
амалга 
ошириладиган 
ахборот 
тизими 
ва 
технологиясининг илгаригиларга нисбатан бирмунча торроқ тушунчасини 
таклиф этамиз. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling