Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari
Ахборот технологияси – ходимларнинг ахборотга компьютерда қайта
ишлов бериш бўйича аниқ белгиланган мақсадга йўналтирилган ҳаракатлари мажмуидир. Ахборот тизими - компьютер ахборот технологияларидан фойдаланадиган ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун одам-компьютер тизими. О.Турдиқулов интеграцияга қуйидагича таъриф берган: “Интеграция - тарқоқ, бўлак-бўлак айрим-айрим ҳолдаги нарсаларни бир бутун, яҳлит, тизимлашган ҳолатга келтириш, табиат ҳақидаги бир бутун билимлар 43 мажмуаси, турли фанларга оид билимларни ягона мақсадни ҳал этишга йўналтиришдир. У оламнинг яҳлитлиги (бир бутунлиги) ни ифодалайди” Интеграция - бу, предметлараро боғланишда қўлланиладиган турли предметларни ўзаро келишилган ҳолда ўқитилишидан, уларнинг ўзаро кескин таъсирлашиш даражасига ўтиш орқали ўқитиш эканлигини яхши англаш лозим . Маълумки, интеграция (инглизча “integratio” сўзидан олинган бўлиб- қисмларнинг тикланиши, бирлашиши - деган маънони англатади) айрим бўлакларнинг ёки элементларнинг бир-бирига қўшилиши, бир бутунга айланиши, яҳлитланишидир (энциклопедик луғатдан). Энциклопедик ва илмий адабиётларда “интеграция” атамасини турли жинсдаги қисмлар ва элементларни бир бутунга бирлаштириш билан боғланган ривожланиш жараёни сифатида тушунилади. Ю.И.Дик, А.А.Пинский, В.В.Усановлар “Ўқув режаси ва уни такомиллаштириш” номли мақоласида, - “ўқув фанларини интеграциялаш, ўқув режасини ва шу билан бирга таълимнинг барча тизимларини такомиллаштиришнинг муҳим воситаси бўлиб қолади” - деб таъкидлайдилар. Интегратив дарслар ишланмасини ишлаб чиқишда П.Ф.Федорец интегратив тематик ёндошувни тавсия қилади. Интегратив тематик ёндошувда таълим жараёнининг таркибий, методик ва ташкилий бирлиги деб дарс эмас, балки ўқув фаннинг ўзи ёки унинг бўлими олинади. Интегратив- тематик ёндошув, муаллифнинг фикрича, ўрганилаётган мавзу, ўқув фанининг бошқа мавзулари билан боғланган бўлиши ёки бошқа фан мавзулари билан боғанишни ўрнатиш, бошқача айтганда, ўрганилаётган мавзу бўйича бир вақтнинг ўзида фанлараро, фан ичидаги алоқаларни аниқлашга имкон беради И.Коложвари ва Л.Сечимковаларнинг фикрича, интеграция даражаси фақатгина интегратив масалалар ёрдамида аниқланади. Бу биринчи навбатда, интегратив курсдаги у ёки бу масала бўйича ҳосил қилинадиган умумўқув 44 кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёни билан билишга бўлган қизиқишни интенсификациясидир А.В.Золотарева умимий ва қўшимча таълимда интеграция жараёнини бошқаришни бир нечта жиҳатларда кўриб чиққан: Биринчидан, интеграция - бу ҳар хил таълим муассасаларининг умумий таълим доирасида ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамлиги, тартибланганлиги билан характерланувчи, ҳамда бундай ҳолатга эришишни таъминловчи жараён. Иккинчидан, у субъектлар (талабалар, уларнинг ота-онаси ва ўқитувчилари) фаолияти даражасида намоён бўлади. Ўқув режалари ва таълим дастурлари даражасида интеграцияни ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади, яъни, ўқитувчиларга талаба онгида оламнинг яҳлит манзарасини шакллантиришга, янги концепцияларни ишлаб чиқишга, таълимнинг янги мақсадлари, мазмуни, шакллари ва методларини аниқлашга имкон беради. Учинчидан, интеграция ички (муассасалар ичида) ва ташқи (битта муассасадан ташқарида) бўлиши мумкин. Тўртинчидан, интеграция - тизимини яҳлитликка олиб борувчи муҳим кўрсаткичидир. Фақат яҳлит бўлган таълимий муҳитдагина мукаммал шахс шаклланади Педагогик адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, интегратив таълим моҳияти ҳақида ягона фикр мавжуд эмас. Бироқ барча муаллифлар, бундай таълимнинг самарадор эканлигини ва унинг таълимга қўйилган замонавий талабларига мослигини таъкидлайдилар. Таълим интеграциясининг моҳиятини тушунтиришда, педагог ва методист олимлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик йуқ. Бу эса ўз навбатида, интеграция муаммоси ҳали етарлича тўла ишланмаганлигини кўрсатади. Интегратив дарслар тузилмасига мос у ёки бу талабларни қўядиган методик тизим тўла ишланмаганлиги эса бу борадаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Компьютерли таълим тўғрисидаги қарашларнинг пайдо бўлганига ярим аср бўляпти. Компьютерли таълим ҳаракати Америка Қўшма Штатларида 45 1955 йилда, собиқ Иттифоқда 1965 йилда бошланган эди. Таълимга компьютерларни татбиқ қилиш бизнинг республикамизда эса 1985 йилларда бошланди. Ана шу тарихан қисқа вақт ичида таълимни компьютерлаштириш муаммоси соҳасида анча ютуқларга эришилди: компьютерли таълим муаммоларига қизиқувчи мутахассислар етишиб чиқди; «компьютер», «компьютерлаштириш», «дастур воситалари» каби қатор тушунчалар ва уларга оид атамалар ўзаро мулоқот, фикрлашув воситасига айланди; мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларининг аксарияти компьютер билан ишлаш йўллари, технологиясини эгаллаб олди, қолаверса, жамиятимиз аъзоларининг «компьютер саводхонлиги» ошди; йилдан-йилга таълим тармоқларининг компьютер таъминоти яхшиланиб, бойиб бормоқда. Эндиги асосий вазифа таълимни компьютерлаштиришнинг мукаммал назариясини яратиш. Юқорида ўтказилган таҳлил таълимни компьютерлаштириш муаммосидаги айрим тушунча, атамаларни изоҳлаш, уларнинг мазмуни, ҳажмини чегаралаш имкониятини беради. Ҳақиқатан ҳам, «ўргатувчи дастур» билан «амалий дастурлар пакети», «автоматик ўқитиш тизими» билан «автоматлаштирилган ўқитиш тизими» каби қатор тушунчаларга изоҳ бермасдан, уларни қандай маънода ишлатишимизни олдиндан белгиламасдан таълимни компьютерлаштириш муаммоси бўйича тадқиқот ўтказиш қийин. Мутахассислар нутқида, уларнинг тадқиқотларида «амалий дастурлар пакети», «ускунавий педагогик воситалар» атамалари тез-тез учраб туради. Лекин амалий дастурлар пакети бошқа маънони англатади. Масалан, Windows операцион тизимида матнларни таҳрирлаш учун Word, тасвирларни қайта ишлаш учун Paint, тақдимотларни ҳосил қилиш учун PоwerPoint, маълумотлар омбори билан ишлаш учун Access иловалари мавжуд. Улар биргаликда амалий дастурлар пакетини ташкил этади. Ускунавий педагогик воситалар ёки ускунавий дастур воситалари иборалари бир хил турдаги, лекин мазмуни турлича бўлган дастурларни компьютер томонидан тез ва автоматик тузишга имкон берадиган дастурларга нисбатан ишлатилади. Масалан, ИҲТАдан электрон дарсликлар 46 яратиш ускунавий дастур воситаси ишлаб чиқилса, унинг ёрдамида турли синфларга мўлжалланган электрон дарсликларни яратиш анча осонлашади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling