Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet25/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

Муаммоли вазият методи – талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида унинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш, уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланадиган йўл

Методнинг моҳияти аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва унинг ечими юзасидан қарор қабул қилишдан иборат. Таълим жараёнида муаммоли вазият методи қўлланилганда талабаларнинг фаолиятлари қуйидаги тизим асосида ташкил этилади (18-расм):



“Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги талабаларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. “Муаммоли вазият” методи қўлланилганда талабалар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганади.


“Муаммоли вазият” методининг тузилмаси қуйидагича:

- муаммоли вазият тавсифини келтириш:
- талабаларга кичик гуруҳларга бўлиш;
- гуруҳлар томонидан муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабабларининг аниқланиши:
- гуруҳларнинг муаммоли вазиятнинг оқибатлари тўғрисида фикр юритиши;

- вариантлар орасидан тўғри ечимнинг танланиши;
- гуруҳ томонидан ечимнинг баён этилиши;
- жамоада ечим юзасидан муҳокаманинг ташкил этилиши



Таълим жараёнида муаммоли вазият методини қўллаш қуйидаги тартибда кечади:

  1. Ўқитувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди,

мақсад ва вазифаларни аниқлайди.
2. Ўқитувчи томонидан муаммо вазият баён қилинади.
3. Ўқитувчи талабаларни топшириқнинг мақсад,
вазифалари ва шартлари билан таништиради.
4. Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга ажратади.
5. Кичик гуруҳлар берилган муаммоли вазиятни ўрганиб,
унинг сабабларини аниқлайди.
6. Гуруҳлар муаммони ечиш имкониятларини муҳокама қилади.
7. Муаммоли вазиятни ечиш йўллари танланади.
8. Кичик гуруҳлара муаммоли вазиятнинг ечими топилади.
9. Гуруҳлар ечим юзасидан тақдимот қилади.
10. Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади.
11. Жамоа ўқитувчи билан муаммоли вазиятнинг самарали ечимини танлайди


Муаммоли вазиятни ечишда қуйидаги усуллар қўлланилади:



- муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- мавжуд далилларни солиштириш ва умумлаштириш;
- қўшимча далилларни аниқлаш ва уларни ўзаро қиёслаш;
- муаммо билан боғлиқ хулосаларни чиқариш;
- талабаларнинг мустақил равишда муаммони қўйишлари



Муаммоли вазият методи қуйидаги афзалликларига эга:



- талабалар фикрлар ва натижаларни таҳлил қилишни ўрганади

Таълим жараёнида ушбу методни қўллашда айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланаи. Улар:



- кўп вақт талаб этилади

Моҳиятига кўра муаммоли таълим муайян технологияларга асосланади.




Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling