Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet26/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

Муаммоли таълим технологиялари – талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари

Муаммоли таълим технологиялари талаба фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Ушбу технологияларнинг асосий ғояси – шахсни фикрлашга, муаммо моҳиятини тушуниш, муамоли вазиятни ҳал қилишга ундаш, унда муаммони ҳис қила (кўра) олиш, ечимни топиш йўлида тадқиқот олиб бориш ва муаммони ҳал қилиш қобилиятига эга бўлишини таъминлаш саналади.


Ушбу таълим технологияси жуда қадимдан шаклланган. М: қадимги Грецияда Суқрот томонидан қўлланилган усул, қадимги Ҳиндистон, Хитой, Мовароуннаҳрда қўлланилган баҳс-мунозалар. Замонавий таълимда қўлланилаётган муаммоли таълим технологиялари 1894 йилда америкалик психолог ва педагог Ж.Дьюи томонидан (Чикаго тажриба мактабида) асосланган.

Бу турдаги таълим технологияларининг қуйидаги шакллари мавжуд:



- муаммоли баён;
- муаммоли маъруза;
- эвристик суҳбат;
- муаммоли намойиш;
- изланишга асосланган амалий машғулот;
- ижодий топшириқ;
- хаёлий муаммоли тажриба;
- муаммо фаразларини шакллантириш;
- масалаларни муаммоли ечишнинг оптимал вариантларини танлаш;
- муаммоли вазифа;
- муаммоли ўйин

Таълим тизимида муаммоли маъруза муаммоли таълимда энг кўп қўлланиладиган ўқитиш шакли саналади.

Муаммоли маъруза – ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллиятини оширишга йўналтирилган маъруза

Муаммоли таълим жараёнини ташкил этишда ўқитувчи томонидан қўлланиладиган методлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ўқитувчилар уларни тўғри танлашга эътибор қаратишлари зарур. Қуйидагилар муаммоли таълимнинг асосий методлари саналади (19-расм):





Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling