Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet29/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

Модул-кредит тизими – ҳар бир ўқув фани (модули)нинг талабалар томонидан маълум миқдордаги кредит бирликлари асосида ўзлаштирилишини таъминловчи тизим

Кредит бирликларининг сони талабалар томонидан сарфланадиган меҳнат сарфига мос ҳолда белгиланади. Талабанинг меҳнат сарфи – аудитория машғулотлари, мустақил ишлар ва ўқув режасида кўзда тутилган бошқа фаолиятларини ўз ичига олади. Ўқув фани (модули)ни ўрганиш учун талаба томонидан сарфланган умумий меҳнат сарфи миқдори (аудитория ва мустақил иш соатлари) бир ўқув йилида 750-800 соатни ташкил этиши лозим. Айни ўринда айтиб ўтиш зарурки, кредитлар аудитория соатлари билан чегараланиб қолмай, балки талабанинг аудиториядан ташқари шароитда ҳам ўқув фани (модули)ни ўзлаштириш учун сарфлайдиган юкламани ҳам инобатга олган ҳолда белгиланади.
Одатда ўқув режасига киритилган фанлар бўйича ажратиладиган кредитлар сони 3 га тенг. Баъзан ўқув фани учун ажратилган кредит сони 3 тадан кўп ёки кам бўлиши мумкин. Кредитлар барча (мажбурий ва ихтиёрий) танланган ўқув фанлари бўйича тақсимланади.
Кредитларнинг тақсимланишида фан бўйича курс лойиҳалари ва амалий ишларининг мавжудлиги иноатга олинади. Ўқув фани учун ажратиладиган кредитлар миқдори фаннинг мураккаблиги ҳамда талабалар томонидан унинг ўзлаштирилишига боғлиқ бўлади. ЕСТSда кредитлар йиғиндиси семестрда – 30 тани, ўқув йили давомида – 60 тани, бакалавриат даврида эса – 240 ни ташкил этади.
ЕСТS кредит технологиясига ўтишдан кўзланган мақсад талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш учун олий юртини танлашда шарт-шароит яратиш; муайян давлатдаги мавжуд таълим олиш муддатининг хорижий давлатларда тан олинишини таъминлаш; Европа олий ўқув юртлари ўқув режаларини ўрганиш ва шу асосида ўқув жараёнини такомиллаштириш; талабалар қобилиятини тўла ривожлантириш ва ўқитишнинг юқори натижаларига эришиш.
Модул-кредит тизими ҳам муайян тамойилларга таянади. Улар:
1. Transferancy – ЕСТS тизимига хоҳлаган шахс ёки ташкилотнинг тўсиқсиз киришига шарт-шароит яратиш. Ушбу шарт-шароит кучли ахборот тарғиботи воситасида яратилади, унинг натижасида умумий янгилик, аниқлик ва очиқлик муҳити шакллантирилади.
Ахборот тарғиботи қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) алмашиш схемасига киритилган талабаларнинг ўқиш натижалари ҳақида бир-бирига ўз вақтида ахборот етказиб туриш; 2) олий ўқув юртларининг ўз ахброт пакетлари билан мунтазам алмашиб туришлари, таълим хизматлари доирасида бир-бирини имкониятларини ўрганиш; 3) олий ўқув юртларида, ЕСТS ҳақида тўла маълумотларнинг мавжудлиги.
2. Аgreement – талаба билан иккала олий таълим муассасасининг ЕСТS координаторлари орасида тайёрлаш мазмуни, ўқув тартиби ва муддатлари, аттестация тадбирлари, ўқув режаларидаги фарыни бартараф этиш тартиблари ҳақида ўзаро келишувларини англатади.
3. Сredits – Host (талаба қабул қиладиган) университетида муваффақиятли ўтилган барча фанлар Post (талабани бошқа ОТМга юборган) университетда ҳисобга олиниши зарур.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling