Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.77 Mb.
|
2.1. Педагогика
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. Blended learning (аралаш ўқитиш)
2. Иқтисодий мувофиқлик (бу талаб таълим тизимини молиялаштиришда маблағлар миқдорининг чекланганлигини билдиради).
3. Ўзгарувчанлик (у таълим сифати ва мазмунини тезкор, изчил, узлуксиз янгилаб бориш, ўқув манбалари ва материалларини модернизациялаш зарурлигини англатади). 4. Назорат (ўқитишнинг барча босқичларида таълим натижаларини сифатли назорат қилиш, тингловчи шахсини аниқлаш муҳимлигини ифодалайди) Ахборот технологияларини таълим жараёнига татбиқ этишда бу тизимда фаолият олиб борувчи ўқитувчилар малакасини оширишга юқори талаблар қўйилади. Ўқитувчи малака ошириш тизимига келишлари билан таълим бериш субъектидан таълим олиш объектига айланади ва ўқув жараёнидаги ўзаро муносабатлар характери ўзгаради. VI. Blended learning (аралаш ўқитиш) замонавий таълимнинг нисбатан янги, бироқ, тобора оммалашиб бораётган шакли саналади. Blended learning (аралаш ўқитиш) – онлайн ўқув материаллари ҳамда ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳда таълим олишга асосланган ўқитиш шакли Ушбу шаклдаги ўқитиш жараёнида талаба мустақил таълим олади, аммо айни вақтда унга гуруҳ ва ўқитувчи томонидан ёрдам кўрсатилади. Гуруҳли машғулотлар давомида “blended learning” (аралаш ўқитиш)нинг қўлланилиши туфайли ҳар бир талаба ўқув материалларини ўзлаштириш борасида ўзида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни намоён этган ҳолда мулоқот кўникмаларини ўзлаштириб боради, ўтилган материалларни такрорлайди ва янги мавзуни ўрганишга тайёрланади. Blended learning (аралаш ўқитиш) кўп ҳолатларда топшириқларга таянади ва асосий, муҳим маълумотлар негизида ташкил этилади, қўшимча материаллар эса талабага онлайн платформа орқали узатиб берилади. Талаба мустақил таълим олар экан, гуруҳнинг бошқа аъзолари билан онлайн режимда ташкил этилаётган муҳокамада иштирок этиш орқали ҳамкорлик қилади. Аудиторияда ва онлайн режимда ташкил этилаётган машғулотлар вақт миқдори бўйича ўзаро мос келиши турлича ўзгариб туриши мумкин. Таълимнинг турли босқичларида масофавий ва мустақил таълим самарали равишда қориштириб юборилади. Аралаш таълима ўқитувчи раҳбарлигида ташкил этиладиган машғулотлар учун соатлар ҳажми камайтирилади деган фараз нотўғридир. Вlended learning (аралаш ўқитиш)нинг муваффақияти таълим воситаларининг тўғри танланиши билан белгиланади. Бу таълим шаклининг афзаллиги шундаки, талабанинг ўзи ўқув материалини ўзлаштириш тезлиги ва таълим жараёнининг интенсивлигини ўзи белгилайди. Аралаш ўқитиш ўзида қуйидаги Европа таълими моделларини жамлайди: Масофавий таълим (distance learning). Аудитория таълими (face-to face learning). Интернет таълими (online learning). 4. Узлуксиз таълим (lifelong learning) Бу шаклдаги таълим қуйидаги шахслар учун ниҳоятда аҳамиятлидир: иш вақти қатъий тартибга солинмаган соҳаларнинг ходимлари; ишлаб чиқариш ажралмаган ҳолда таълим олишлари лозим бўлган корхона, ташкилот ва фирмаларнинг ходимлари; “жонли мулоқотга асосланган таълим” муҳитида ўқишни хоҳловчи шахслар учун. Аралаш таълимнинг таркибий тузилмаси ҳам ўзгарувчан ҳисобланади. Айни вақтда хорижий мамлакатларда аралаш таълимнинг ўндан ортиқ шакллари мавжуд. Ўқитиш амалиётида аралаш таълим ўз “ўлчам” (кўрсаткич)ларига эга. Улар қуйидагилардир: малакали кадрлар гуруҳининг шакллантирилганлиги; маҳорат дарсларига асосланган таълим; юқори даражадаги ютуқлари кафолатловчи муҳит; талабаларнинг ўз шахсий таълимий ютуқлари учун жавобгарлиги ОТМда blended learning (аралаш ўқитиш) қуйидагиларга асосланади: Онлайн маъруза машғулотлари. Онлан амалий машғулотлар. Интернет тармоғида муҳокама қилинадиган лойиҳа ва гуруҳ ишлари. Онлайн режимда ташкил этиладиган лаборатория машғулотлари. Онлайн режимда мустақил топшириладиган тест. Онлайн режимда ташкил этиладиган маслаҳат Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling