Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet38/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

VII. Маҳорат дарслари замонавий таълимнинг яна бир тобора оммалашаётган шакли саналади.

Маҳорат дарслари – очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик
тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли



Бу шаклдаги ўқитиш бир марталик саналади. Маҳорат дарсларини ташкил этишда кўп йиллик иш тажрибасига эга, шунингдек, самарали методика ёки технологияга эга инноватор педагогларнинг касбий малакалари очиқ тарзда, интерфаол мулоқот асосида ҳамкасб педагоглар ҳамда талабаларга намойиш этилади.
Малакали педагоглар томонидан маҳорат дарсларини ташкил этишда қуйидаги вазифалар бажарилади:

  • муайян муаммо бўйича тажрибали, маҳоратли педагогнинг иш тажрибасининг оммалаштирилиши;

  • тажрибали, маҳоратли педагог томонидан изчил ҳаракатларнинг тўғридан тўғри ва изоҳли намойиш этиш орқали педагогик фаолиятда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш тартибининг кўрсатилиши;

  • малакали, маҳорали педагогнинг методик ёндашувларини белгиланган муаммони ҳал этиш усуллари билан ўзаро мувофиқлаштириш;

  • маҳорали педагог томонидан ўзининг касбий малакаларининг шогирд (талаба)ларга ўргатилиши;

  • талабаларнинг касбий такомиллашувлари учун маҳорали педагог томонидан ёрам кўрсатилиши;

  • педагог ходимлар ўртасида инновацион ғоя, технологияларни оммалаштириш;

  • маҳорат дарслари иштирокчилари (талабалар)нинг касбий компетентликларини ошириш;

  • маҳорат дарсларнинг ҳар бир иштирокчисида индивидуал ижодий педагогик фаолият услубини шакллантириш

Маҳорат дарсларини ташкил этиш натижаси сифатида қуйидаги маҳсулотлар яратилиши мумкин:






  • педагогларнинг ижодий ишлари маҳсули (дастур, методик қўлланма);

  • машғулотлар учун тарқатма материаллар;

  • педагогик адабиёт ва манбалар картотекаси;

  • таълим ва тарбиянинг янги шаклларини методик жиҳатдан асослаш;

  • янги педагогик технологияларни шакллантириш;

  • малака ошириш курслари, семинарлар, практикумларнинг дастурлари;

  • ижодий ва оммавий характердаги тадбирлар Низоми ва б.



Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling