Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet46/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

Интернет (англ. “Internet” – бутунжаҳон компьютер тармоқларининг бирлашган тизими) – дунёнинг барча нуқталаридаги ўн минглаб ахборотларни сақловчи ва узатиб берувчи компьютер тармоқларни бирлаштирувчи улкан бутунжаҳон компьютерлар тармоғи; унинг вазифаси хоҳловчиларга исталган маълумотларни етказиб беришдан иборат. Кўп ҳолларда “Бутунжаҳон тармоғи”, “Глобал тармоқ” ёки оддийгина “Тармоқ” деб номланади. Интернет асосида Бутунжаҳон ўргамчак тўри (World Wide Web – WWW), шунингдек, жуда кўплаб бошқа маълумотларни етказиб берувчи тизимлар ишлайди
Электронная почта (ингл. “electronic mail” тушунчасидан олинган; “email”, “e-mail”) – 1) жойлашган ўрни, хабар матни ёки файл (ҳужжат, фотосурат ва ҳ.к.)ан қатъий назар бошқа шахсга маълумотларни юбориш имкониятини берадиган электрон почта; 2) компьютер тармоғи, шунингдек, Интернетдан фойдаланувчилар ўртасида электрон хабарларни алмашиш ва олиш борасида кўрсатиладиган хизмат; технология. Одатда электрон почта орқали юборилган хабар электрон хат (мактуб) ёки e-mail (имэйл), почтанинг ўзи эса қути (электрон қути) деб номланади. Мазкур почта таркибий элементлари, ишлаш тамойиллари ва характерли хусусиятлари (фойдаланишнинг оддийлиги, етказиб беришда маълумотларнинг бироз тутиб турилиши, етарли даражадаги ишончлилик, қолаверса, етказиб бериш кафолатининг мавжуд эмаслиги)га кўра амалда оддий (қоғоз орқали юбориладиган) почтанинг ўзи бўлиб, унда ҳам почта, хат (мактуб), конверт, қути, етказиб бериш ва б. тушунчалар қўлланилади.
Мультимедиа (ингл. “multi” – кўп, “media” – муҳит) – битта рақамли тақдим этишда матн, овоз, гарфика, фото, видеони бирлаштирадиган замонавий техник ва дастурий воситаларни қўллаш асосида интерфаол дастурий таъминот бошқарувига кўра содир бўладиган визуал ва аудиоэффектларнинг ўзаро таъсири. Ўқув жараёнида компьютер дастур (тизим)лари, мустақил таълим учун турли топшириқлар кўринишдаги компьютер моделлари, ўқув машғулотларининг турли босқичларида ҳал этиладиган ўқув-билиш вазифалари, компьютер ўқув ўйинлари, шунингдек, Интернет тармоғидаги таълимий веб-саҳифалар каби мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланилади.
Микрoфoн – турли xил oвoзли анимация (Windows тизими ёки MSWord мaтн муҳaррири) вa тақдимотлaрни тaйёрлaшда қўлланиладиган қурилма. Анимациялaр тўлиқ oвoзли шаклдa тaйёрлaнaди.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling