6. Ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Бугунги кунда таълим жараёнида талабалар томонидан ҳам турли ўқув лойиҳаларнинг тайёрланишига эътибор қаратилмоқда. Хўш, ўқув лойиҳасининг ўзи нима? Ўқув лойиҳаларини тайёрлаш жараёни қандай кечади?
Ўқув лойиҳаси – 1) талабларнинг муаммоларни излаш, тадқиқот қилиш
ва ечиш, натижа (ечим)ни маҳсулот кўринишида расмийлаштиришга
қаратилган мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш усули;
2) назарий билимлар асосида амалий топшириқларни
ечишга қаратилган ўқув ҳаракати воситаси;
3) ривожлантириш, тарбиялаш, таълим бериш, билимларни
бойитиш, мустаҳкамлаш ва малакаларни шакллантиришга
йўналтирилган дидактик восита
Лойиҳа таълими технологияларидан ўқув амалиётида фойдаланишда “ўқув лойиҳавий фаолият” тушунчаси ҳам қўлланилади. Ўқув лойиҳавий фаолият – ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлари мажмуаси саналади. Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти муайян босқичларда ташкил этилади. Улар қуйидагилардир (35-расм):
Талабалар томонидан жуфтлик, кичик гуруҳлар ёки жамоа асосида турли мавзуларда ўқув лойиҳаларини тайёрлаш қуйидаги босқичларда кечади (36-расм):
Ўқув лойиҳалари фаолият мазмуни, билим соҳаси (фанлар) бўйича тайёрланишига кўра қуйидагича турланади (37-расм):
Ҳар бир ўқув лойиҳаси ўз мақсади ва кутиладиган натижасига кўра муайян турга мансуб бўлади. Ўқув лойиҳаларининг асосий турлари қуйидагилардир (7-жадвал):
7-жадвал. Ўқув лойиҳалари турларининг моҳияти
Do'stlaringiz bilan baham: |