Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Таълим-тарбия жараёнлари, педагогик фаолият ҳамда ҳодисанинг таркибий элементларини тизимлаштириш, синтезлаш, босқичларни изчил ифодалашни тақозо этадиган кейс
Download 1.77 Mb.
|
2.1. Педагогика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кейс топшириғи.
- 5. Педагогик билимларни амалда қўллаш, мавжуд кўникма ва малакаларни тўлақонли намоён этишга доир кейс. Кейс баёни.
- Ассесмент” технологияси
- 1954-йилда “ATT” компанияси
- The Assessment Centre”)
4. Таълим-тарбия жараёнлари, педагогик фаолият ҳамда ҳодисанинг таркибий элементларини тизимлаштириш, синтезлаш, босқичларни изчил ифодалашни тақозо этадиган кейс.
Кейс баёни. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари: 1) ўқитувчи назорати остида талабалар томонидан ўқув ҳаракатининг; 2) зарур кўникма ва малакалар шакллангунича ўқув ҳаракатларнинг кўп бора такрорланиши; 3) дастлабки бажарилиши ўқитувчининг фаолият мақсади ва мазмунини тушунтириши; 4) топшириқни бажариш кетма-кетлигини кўрсатиши. Ушбу ҳолатда машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари нотўғри кўрсатилган. Кейс топшириғи. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичларини зарур изчилликда ифодаланг. Ўқитувчининг ечими. Машқ бажаришни ташкил этиш босқичлари: 1) ўқитувчининг фаолият мақсади ва мазмунини тушунтириши; 2) топшириқни бажариш кетма-кетлигини кўрсатиши; 3) ўқитувчи назорати остида талабалар томонидан ўқув ҳаракатининг дастлабки бажарилиши; 4) зарур кўникма ва малакалар шакллангунича ўқув ҳаракатларнинг кўп бора такрорланиши. 5. Педагогик билимларни амалда қўллаш, мавжуд кўникма ва малакаларни тўлақонли намоён этишга доир кейс. Кейс баёни. Оғзаки баён қилиш методлари талабаларнинг умумий маданияти, мантиқий фикрлаш ва билиш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади. Кейс топшириғи. Оғзаки баён қилиш методи турларини “Балиқ скелети” график органайзерида ифодаланг. Ўқитувчининг ечими: Бугунги кунда республика таълим муассасалариа таълим олувчилар фаолиятини назорат қилишда “ассесмент” синови кенг қўлланилмоқда. “Ассесмент” технологияси (ингл. “essesment” – “баҳо”, “баҳолаш”) – талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами Мазкур технология шахснинг касбий тайёргарлиги, мутахассис сифатида шаклланганлик даражаси ҳамда касбий компетентлик сифатларига эгалигини аниқлаш, баҳолашга хизмат қилади. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда. “Ассесмент” технологиянинг яратилиш тарихи ўтган асрнинг 30-40-йилларига бориб тақалади. Дастлаб технология мавжуд ҳарбий вазиятларни тўғри баҳолай оладиган, ҳарбий ҳаракатлар жараёнини самарали бошқарадиган, зарур ўринларда оқилона ҳаракатни ташкил эта оладиган инглиз ҳамда немис ҳарбийлари орасидан билимдон, тадбиркор, маҳоратли ҳарбийлар, шунингдек, офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган. Кейинчалик ушбу технология тадбиркорлик соҳасига ҳам самарали татбиқ этилди. Технология биринчи марта 1954-йилда “AT&T” компанияси томонидан тадқиқот дастурларини амалга ошириш доирасида қўлланилган Тўрт йилдан сўнг малакали менежерларни танлаш мақсадида қўлланила бошланган технология негизида тадбиркорлар психологлар билан ҳамкорликда мазкур технология ёрдамида ишлаб чиқариш, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхона ҳамда ташкилотлари учун малакали мутахассисларни танлаш хизмати – “Ассесмент-марказ” (“The Assessment Centre”)ни йўлга қўйилди. 1960 йилда “IBM”, “Стандарт ойл оф Огайо”, “Сирс Робакс” каби йирик америка компаниялари ўз фаолиятларига технологияни самарали татбиқ этдилар. Агарда 1980 йилда 2000 та фирма “Ассесмент-марказ” асосида малакали мутахассисларни танлашни маъқул кўрган бўлса, айни вақтда бу технология ўн минглаб корхона, ташкилот, фирма ва компанияларда самарали қўлланилмоқда. Айни вақтда ишлаб чиқарувчи ва савдо компаниялар малакали менежерларни танлаш мақсадида мазкур технологияндан муваффақиятли фойдаланмоқда. Сўнгги йилларда мазкур технология таълим тизимига ҳам самарали жорий этилди. Унинг ёрдамида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражаси ҳар томонлама, холис баҳоланмоқда. Айни вақтда республика таълим муассасаларида талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари камида тўртта топшириқ бўйича баҳоланмоқда. М:
Ушбу методдан дарснинг кириш, асосий ёки якуний қисмида яъни уйга вазифа бериш жараёнида қўллаш мумкин. Дарснинг кириш қисмида талабаларнинг уйга вазифаларини қай даражада бажарганликларини аниқлашда ёки мавзуни умумлаштириш жараёнида эгалланган билим, кўникмаларни аниқлашда фойдаланиш мумкин. “Ассесмен” методини дарс жараёнига татбиқ этиш муайян технологияга асосланади. Ўқитувчи томонидан талабаларга жадвал кўринишдаги вазифаларни қисқа вақт ичида бажаришларни топшириқ сифатида берилади. Топшириқ бажарилганидан сўнг, жавоблар ўқитувчи томонидан эълон қилинади талабалар эса айнан жавоб кўра ўз-ўзини текширишни амалга оширади ҳамда олдиндан эълон қилинган мезонлар асосида баҳолайди. Бунда талабалар мавзу мазмунини қай даражада ўзлаштирганлиги бўйича ўз-ўзини текшириш ва баҳолаш орқали хулоса чиқаради. Ассисмент технологиясини қўллаш қуйидаги тамойилларга асосланади: Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling