Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
-жадвал. Ўқув фаолияти турлари бўйича кредитлар тақсимоти (намуна)
Download 1.77 Mb.
|
2.1. Педагогика
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-жадвал. Фанлар блоклари бўйича кредитлар тақсимоти
- А-4 б; В-3,5 б; С-3 б; D -2,5; Е-2 б; F- 1,5 б; F-1 б
- 6-жадвал. Баҳолаш мезонлари ва даражалари
- V. Масофали ўқитиш
- Масофа вий таълим
4-жадвал. Ўқув фаолияти турлари бўйича кредитлар тақсимоти (намуна)
Кредитларни ҳисоблаш ва уларни ўқув фаолиятлари турлари, блоклар ва алоҳида фанлар бўйича тақсимлашда ўтиш коэффициенти (Кўт)ни аниқлаш талаб этилади: Кўт= 240:8262-0,029 Бу ерда: 240 – бакалавриатнинг ЕСТS бўйича умумий меҳнат сарфлари йиғиндиси, соат. Жами кредитлар сони талабаларнинг меҳнат сарфига кўра ўтиш коэффициенти (0,029)га кўпайтирилади. Ўқув фаолиятининг турлари, блоклар ва алоҳида ўқув бўйича кредитларни ҳисоблаш қуйидаги намуна бўйича амалга оширилади (5-жадвал): 5-жадвал. Фанлар блоклари бўйича кредитлар тақсимоти
Ўқув жараёни модул-кредит тизими асосида ташкил этилганида, одатда 4 балли ёки 100 фоизли баҳо шкаласи қўлланилади. Яъни: А-4 б; В-3,5 б; С-3 б; D -2,5; Е-2 б; F- 1,5 б; F-1 б 100 фоизли баҳолаш тизими тахминан қуйидагича тақсимланади: - машғулотларда қатнашиши – 5%; - жорий назорат (тест) – 30 % (одатда 10 % дан 3 марта); - мустақил таълим – 15 % (ўртача 5 % дан 3 марта); - лаборатория иши – 10 %; - курс лойиҳаси (иши) – 10 %; - якуний имтиҳон – 30 % Европа мамлакатларида модул-кредит тизими бўйича фаолият юритаётган университетларда баҳолаш мезонлари ва даражалари қуйидагича (6-жадвал): 6-жадвал. Баҳолаш мезонлари ва даражалари
Ўқув фани (модули) материалининг 90-100 % ўзлаштирилиши учун “аъло” баҳо қўйилади. Бу касбий тайёргарликни 4-даражасига тенг бўлиб, “ижод даражаси” деб белгиланади. Агарда ўқув фани (модули) дастури бўйича материаллар камида 50 % ўзлаштирилса, у ҳолда “етарли” баҳоси қўйилади ва у ўзлаштиришнинг “тасаввур этиш даражаси” деб белгиланади. Ўқув фани материалларининг 40 % дан кам ўзлаштириши, тайёргарликнинг 0-даражаси (“мутлақо тасаввур эта олмаслик даражаси”)га тенг ҳисобланади. Ҳар бир курс якунлангандан сўнг талаба кредитни якунлаганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлади. V. Масофали ўқитиш замонавий таълимнинг энг муҳим ва тобора оммавийлашиб бораётган шакли саналади. Замонавий шароитда ахборот-коммуникацион технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим жараёнида уларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароитни вужудга келтирди. Айни вақтда етакчи хорижий мамлакатлар масофадан ўқитиш борасида бой тажриба тўпланган. Масофавий таълим – муайян нуқтадан ахборот-коммуникация воситалари (видео, аудио, компьютер, мультимедиа, радио, телевидение ва б.) ёрдамида таълим хизматларини кўрсатиш, таълимий маҳсулотларни тарқатиш ва етказиб беришдаи анъанавий ҳамда инновацион шакл, метод, воситаларга асосланган ҳолда таълим ресурсларидан фойдаланишга йўналтирилган таълим Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия премьер-министри Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган деб ҳисобланади. Аммо масофадан ўқитиш анча олдинроқ, яъни, биринчи барқарор, мунтазам почта алоқасининг шаклланиш даврида юзага келган. 1858 йилдан бошлаб Лондон университетида барча хоҳловчиларга уларнинг мустақил билим олишлари, барча ихтисосликлар ва барча соҳалардаги академик даража учун имтиҳон топширишларига рухсат этилган. 1938 йилдан буён Сиртқи таълим бўйича Халқаро кенгаш, 1982 йилдан бошлаб, Масофавий таълим бўйича Халқаро Кенгаш номи билан машҳур халқаро таълим ташкилотлари сифатида фаолият кўрсатмоқда. Очиқ университетлардаги ўқиш харажатлари анъанавий институтларда ўқитишга қараганда 8-10 марта арзон. М: Англияда турғун ўқишга 3000, масофавий ўқитиш орқали билим олишга эса атига 300 фунт стерлинг тўланади. Биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳозлар ва лаборатория учун харажатлар, ўқитувчи, маъмуриятлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штати қисқаради. Таълим олувчиларга филиаллар тармоғи, телестудия ва компьютер тармоғи орқали маслаҳатлар берилади. Англияда ўқувчиларни тайёрлаш дастури 130 та курсни ўз ичига қамраб олади, уларнинг кўплари фанлараро боғланиш хусусиятига эга. Масофавий таълим АҚШда ўтган асрнинг 60-йилларнинг ўрталаридан, Европада эса 70-йилларнинг бошларида жадал ривожлана бошланди. Ўқитишнинг бу шакли таълим олувчилар ва ўқитувчиларнинг бир-бирлари ҳамда ўқитиш воситалари билан ўзаро таъсирининг мақсадга йўналтирилган интерфаол жараёнидан иборат бўлиб, бунда таълим жараёни уларнинг географик фазовий жойлашишига боғлиқ бўлмайди. Таълим жараёни кичик тизимлардан иборат, яъни ўқитиш мақсади, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий шакллари, назорат, ўқув-моддий, молиявий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ва маркетинг каби элементларни қамраб олган ўзига хос педагогик тизимда кечади. Ахборот-таълим муҳити маълумотларни узатиш воситалари, ахборот ресурслари, ўзаро мулоқот баёнлари, фойдаланувчиларнинг таълим олишга бўлган эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган аппарат-дастурий, ташкилий-услубий таъминот ва бошқалар масофадан таълимнинг тизимий-ташкилий мажмуи саналади. Масофавий таълим ўқитишнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш, турғун шароитда ўқиш имкониятига эга бўлмаган, имкониятлари тиббий шарт-шароитлар туфайли чегараланган шахслар, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тингловчилари, хорижий мамлакатларнинг таълим муассасаларида ўқитиш истагида бўлган абитуриентлар, иккинчи мутахассисликни эгаллашни хоҳловчи кадрларга жуда қулай шароитни яратиб беради. Мазкур таълимни ташкил этишда ўқитувчиларнинг фаолияти фақат ўқув ахборотларини узатиш билан чекланмайди. Шу сабабли бу турдаги таълимни ташкил этишга бир неча мутахассис жалб қилинади. Улар ўз вазифаларига кўра турлича номланади. Хусусан: Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling