Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet23/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

II. Муаммоли ўқитиш такомиллашган ўқитиш технологиясидир. Ҳозирги олий мактабдаги самарали ўқитиш технологияси муаммоли таълимдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда илмий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли таълим ижодий фаол шахс тарбияси мақсадларига мос келади.

Муаммоли таълимталабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни
асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва
малакаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим



Бу турдаги таълимнинг илк ғоялари америкалик психолог ва педагог Ж.Дьюи (1859-1952 йй.) томонидан асосланган. У 1894 йилда Чикагода ўқитиш ўқув режаси бўйича эмас, балки ўйин ва меҳнат асосида олиб бориладиган тажриба мактабини ташкил этган.
Ж.Дьюи муаммоли таълим асоси сифатида қуйидаги йўналишларни белгилаган (14-расм):

Муаллиф кўрсатилган йўналишларда таълимни ташкил этиш учун қуйидаги воситалардан фойдаланган:

  1. сўз; санъат асарлари; техник қурилмалар;

  2. ўйинлар; меҳнат

Ўтган асрнинг 60-йилларида муаммоли таълим Л.Рубинштейн, М.И.Махмутов, В.Окон, И.Я.Лернер каби тадқиқотчиларнинг қарашлари негизида янада ривожланган. С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси муаммоли таълимнинг психологик асоси сифатида қабул қилинган.
Муаммоли таълимнинг бир неча турлари мавжуд. М: М.Н.Скаткин ўз ишларида муаммоли таълимнинг қуйидаги турлари борлигига урғу беради (15-расм):

Муаммоли таълимнинг асосини муаммо (юн. “тўсиқ”, “қийинчилик”) ёки муаммоли вазият ташкил этиб, муаммоли ТТ уларнинг ечимини топишга хизмат қилади. Кўп ҳолатларда муаммо ва муаммоли вазият синонимлардек қабул қилинади. Аслида эса улар бир-биридан фарқ қилади.



Муаммо (юнон. “тўсиқ”, “қийинчилик”, араб. “жумбоқли”,
“сирли”, “тушунилиши қийин”) – ҳал қилиниши муҳим
назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган масала

Моҳиятига кўра муаммо уни келтириб чиқарган сабабларни ўрганиш, уни ҳал этишда аҳамиятли, самарали бўлган йўл, метод ва воситаларни излаш, уларнинг самарали эканлигини асословчи далилларни тўплаш, далилларни янгича, янги таҳлитда изоҳлаш асосида ҳал қилинади.


Педагогика соҳасида кўп ҳолатларда “муаммо” тушунчаси ташкилий- педагогик, психологик, таълимий ва тарбиявий масалаларни ҳал қилишда қўлланилади. Соҳа нуқтаи назардан педагогик жараёнда қуйидаги характердаги муаммоларга мурожаат қилинади:

- дидактик характердаги муаммо;
- амалий характердаги муаммо;
- илмий-методик характердаги муаммо;
- соф илмий характердаги муаммо



Маълум билимлар, номаълум билимлар ва мавжуд тажриба муаммонинг таркибий қисмлари сифатида намоён бўлади.


Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling