3. Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва педагогик низоларни ҳал этиш. Педагогик жараёндаги муҳим ҳодисалардан бири – низо саналади.
Низо – қарама-қарши, бир-бирига тўғри келмайдиган кучлар
тўқнашуви, икки ёки ундан кўп тарафлар орасида ўзаро келишувнинг йўқлигини, манфаатлар тўқнашувини ифодаловчи зиддият
Педагогик низо –педагог ва талаба, ота-она, ҳамкасблар ёки
раҳбарият ўртасида педагогик жараёнда юзага келган
манфаатлар тўқнашуви, ўзаро қарама-қаршилик
Педагогик низо бир қатор белгиларга эга. Унга хос бўлган асосий белгилар қуйидагилардир:
Инқироз; англашилмовчилик; кутилмаган ҳодиса;
зўриқиш; ноқулайлик, ички ёки ташқи хавотир,
бартараф этиш қийин бўлган қўрқув
Педагогик низоларни келтириб чиқарувчи омиллар қуйидагиларир (47-расм):
Давомийлигига кўра педагогик низолар бир неча турли бўлади. Уларнинг асосий турлари қуйидагилардир (48-расм):
Педагогик низоларда адолатсизликларга, ижтимоий муносабатлардаги яккаҳокимликка йўл қўйиб бўлмайди.
Педагогик низоларни ҳал этишда бир қатор йўл тутилади. Улар орасида энг самарали йўллар қуйидагилар саналади:
1. Низонинг таъсир доирасини кенгайтирмаслик.
2. Қулай ечимларни таклиф қилиш.
3. Ман этилган усулларни қўлламаслик,
шакллардан фойдаланмаслик.
4. Шикоятлар сонини қисқартириш.
5. Иккинчи даражали масалаларни ҳам узвий равишда ҳал қилиб бориш.
6. Низога киришган субъектлар шахсини камситадиган сўзлардан фойдаланмаслик
Педагогик низоларни ҳал этишда бир қатор усуллар ҳам қўлланилади. Улар орасида энг самарали усуллар қуйидагилар саналади (49-расм):
Педагоглар педагогик низо иштирокчиларига педагогик, педагогик ёрдам кўрсата олиш имкониятига ҳам эга бўлишлари зарур. Бу борада кўрсатиладиган ёрдам турлари қуйидагилар саналади (50-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: |