38
Гуруҳ музокарасини ўтказиш қоидаларига асосланиб якка тартибда эришилган
натижаларни муҳокама қилишади ва гуруҳ ишининг умумий натижасини
шакллантиришади
Тақдимот учун биргаликда олиб борилган иш натижаларини тайѐрлашади
Ушбу материал қисмини бошқалар ўзлаштирганлигини аниқлаш мақсадида
ўзаро текширув саволларини тайѐрлашади.
Гуруҳ музокарасини ўтказиш қоидалари
Муҳокамани бошлашдаш олдин муҳокама
муаммоси, предметини аниқ
шакллантириб олинг. Муҳокама этилаѐтган муаммони барчалар тушинишларига
эришинг.
Навбатма-навбат гапиринг. Гапираѐтганнинг нутқини бўлишни йўқотиш
зарур. Агар кимдир гапира бошласа, қолганлар жим бўлишлари зарур.
Эътибор
билан тингланг, гапираѐтганнинг фикрини тушинишга ҳаракат
қилинг.
Эътибор
билан
тинглаш
кўрсаткичи–гапираѐтганнинг
фикрини,
позициясини ўз сўзлар билан қайта айтиш қобилияти.
Гапираѐтганнинг ўз ҳурматига тегадиган, айниқса негатив йўналишдаги,
баҳоли мулоҳазалар («ѐмон», «ѐмон эмас», «бемаънилик» ва бошқалар)ни олиб
ташланг.
Шаҳсий мулоқотга ўтманг. Гапираѐтганнинг ҳеч қандай ҳолатда шаҳсий
фазилатларига («Сен нима бутунлай кармисан?») ўтмасдан фақат гапларини, танқид
ѐки муҳокама қилиш мумкин.
Танқид асосли бўлиши зарур. «Бу бўлмайди» деган сўзларнинг ўрнига «Сен
масалани нотўғри тушунибсан» денг, қўшимча қилишга ишланг.
Эътиборни
хатоларда эмас, балки таклифдаги ривожлантириш, қўшимча қилиш
мумкин бўладиган оқилона фикрни топишга йўналтириш зарур.
Ўтказилган таҳлилдан қандай хулосалар қилиш мумкин?
Муҳокамага якун ясанг ва музоқара натижалари етарли даражада барча гуруҳ
аъзолари фикрларини аниқ акс эттиришига ишонч ҳосил қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: