Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


«ЎЙЛАНГ-ЖУФТЛИКДА ИШЛАНГ-ФИКР АЛМАШИНГ»


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
«ЎЙЛАНГ-ЖУФТЛИКДА ИШЛАНГ-ФИКР АЛМАШИНГ» 
Ушбу техника биргаликдаги фаолият бўлиб, тингловчиларни матн устида 
фикрлаш, ўз ғояларини шакллантириш ва уларни ҳамкорлар ѐрдамида муайян 
шаклда ифодалашга йўналтиради. 
«Ўйланг-Жуфтликда ишланг-Фикр алмашинг» техникасидан фойдаланган 
ҳолда гуруҳларда ишни ташкил этиш жараѐнининг тузилиши 
1. Ўқитувчи савол ва топшириқ беради: олдин ўйлаб чиқиш, сўнг қисқа жавоблар 
ѐзиш тартибида. 
2. Тингловчилар жуфтликларга бўлиниб, бир-бири билан фикр алмашадилар ва 
иккала жавобни мужассам этган умумий жавобни ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. 
3. Ўқитувчи бир неча жуфтликларга ўттиз секунд давомида аудиторияга ўз 
ишининг қисқа якунини ифодалаб беришни таклиф қилади. 
Қуйидаги ўқув топшириқларини бажариш учун 3 гуруҳга бўлининг: 
1. Мустақил хоҳлаган шаклда «ҳамкорликдаги ўқиш», «ўзаро ўқиш», «биргаликда 
ўқиш» тушунчаларига, сизнинг фикрингиз бўйича, муносиб тавсиф ва белгиларни 
ѐзинг. 
2. Гуруҳда биргаликда ѐзилганни муҳокама қилинг ва ушбу тушунчаларни бирга 
таққослаб таҳлил қилишга ҳаракат қилинг (график ташкил этувчиларидан 
фойдаланишингиз мумкин). 


42 
3. Сиз учун учта ўқиш техникасидан қайси бири маъқул? Ўз жавобингизни 
асослаб беринг. 
Ушбу мавзу бўйича гуруҳ билимини акс этадиган кўргазмали тақдимотни 
тайѐрланг. Бошқа гуруҳлар аъзоларининг билимини текшириш учун саволларни 
тайѐрланг.
“МУАММОЛИ ВАЗИЯТ” методи 
―Муаммоли вазият‖ методи – Тингловчиларда муаммоли вазиятларнинг сабаб ва 
оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини 
шакллантиришга қаратилган методдир. 
―Муаммоли вазият‖ методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги 
тингловчиларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган 
муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа 
олмагач, тингловчилар мотивациясини сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг 
йўқолишига олиб келади. ―Муаммоли вазият‖ методи қўлланилганда тингловчилар 
мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, 
унинг ечимини топишни ўргандилар. Қуйида ―Муаммоли вазият‖ методининг 
тузилмаси келтирилган. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling