Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

3-босқич. Тақдимот 


39 

Гуруҳ аъзолари биргаликда бажарган иш натижаларини кўргазмали воситалар 
ѐрдамида тақдимот этадилар 

Бошқалар ушбу материал қисмини ўзлаштирганлигини аниқлаш мақсадида 
ўзаро текширув саволларини берадилар 
 
«АРРА» ЎЗАРО ЎҚИШ ТЕХНИКАСИ 
Ўзаро ўқиш умумий базавий тамойилга асосланган: ўқув гуруҳи кичик гуруҳларга 
бўлинади. Ҳар бир кичик гуруҳ аъзоси ўрганилаѐтган мавзунинг маълум соҳаси 
бўйича эксперт сифатида бошқаларни ўқитади. 
Ҳар бир гуруҳнинг мақсади барча иштирокчилари мавзуни тўла ҳажмда эгаллаб 
олишидан иборат.
I-босқич:
Мустақил иш 
II-босқич: Экспертлар учрашуви 
III-босқич:
Ўзаро ўқиш, ўзаро текшириш ва ўзаро баҳолаш 
Ўзаро ўқишни ташкил этиш 
«Арра» техникасидан фойдаланган ҳолда гуруҳларда ишни ташкил этиш 
жараѐнининг тузилиши:
1. Мураккаблиги ва ҳажми бўйича тенг қимматли қисмлар (мантиқий ѐки 
мазмуний блоклар)га бўлинган ўқув материали устидан ишлаш учун 4-6 кишидан 
иборат бўлган гуруҳлар тузилади. 
2. Мустақил иш: мустақил ўрганиш мақсадида ўқув топшириғи эксперт 
варағидаги саволларга мувофиқ тенг маромда гуруҳ аъзолари орасида тақсимланади. 
Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси эксперт варағидаги ўз саволига жавобни тайѐрлаш учун 
ўқув материалидан керакли маълумотни топади. 
3. «Экспертлар» учрашуви – ҳар хил гуруҳларда бир ҳил материални 
ўрганиѐтганлар эксперт сифатида учрашади ва маълумотлар билан алмашади. Улар 
ўз саволлари устида ишлашади, ўз дастлабки гуруҳлари аъзоларига қандай қилиб 
маълумотни энг самарали ифодалаш ва кўргазмали тақдим этишни биргаликда 
режалаштиради. 


40 
4. Ўзаро ўқиш: «экспертлар» ўз дастлабки гуруҳларига қайтиб келишади ва 
бошқаларни ўзлари билиб олган янгиликларга ўргатади: ҳар ким ўз топшириғининг 
қисми ҳақида маълумот беради – (бир арранинг тишларидек)эксперт варағидаги 
саволни очиб беради. 
5. Ўзаро текшириш ва ўзаро баҳолаш: бутунлай мавзу бўйича бир бирига саволлар 
беришади ва янги ўқув материалини ўзлаштириш даражасини баҳолашади, ѐки 
ўқитувчи томонидан бутун мавзу бўйича тайѐрланган тестларни бажаради. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling