Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
 
 
«ҚАНДАЙ?» ИЕРАРХИК ДИАГРАММАСИ 
-муаммо ҳақида бутунлигича умумий таассурот олиш имконини берувчи 
мантиқий бир қатор саволлар. 


33 
Диаграммани тузиш қоидалари билан танишилади. Якка (жуфтликда) диаграмма 
тузилади.
Натижалар тақдимоти жуфтларга бирлашади, ўз диаграммаларини таққослайди ва 
қўшимчалар киритади. 
Тизимли, ижодий, таҳлилий мушоҳада қилиш кўникмаларини ривожлантиради. 
«Қандай?» диаграммасини қуриш қоидалари 
1. Кўп ҳолларда сизга муаммолар ҳал этишда «Нима қилиш керак?» ҳақида 
ўйлашга ҳожат бўлмайди. Муаммо асосан «Буни қандай қилиш керак?» қабилида 
бўлади. 
«Қандай?» - муаммони ҳал этишда асосий савол ҳисобланади. 
«Қандай?» иерархия диаграммаси муаммо ҳақида бутунлигича умумий тасаввурга 
эга бўлишга имкон берадиган саволлар мантиқий занжири кўринишида бўлади. 
Кетма-кет равишда «Қандай?» саволини қўйиш орқали сиз фақат муаммони ҳал 
этишнинг барча имкониятларини тадқиқ этибгина қолмай, балки уларни амалга 
ошириш усулларини ҳам ўрганасиз. 
Диаграмма стратегик даражадаги савол билан иш бошлайди. Муаммони ҳал 
этишнинг пастки (қуйи) даражаси биринчи навбатдаги ҳаракатлар рўйхатига мос 
келади. 
2. Ўйламай, баҳоламай ва уларни ўзаро солиштирмай тезликда барча ғояларни 
ѐзиш лозим бўлади. 
3. Диаграмма ҳеч қачон тугалланмайди: унга янги ғояларни киритиш мумкин 
бўлади. 
4. Агарда савол схемада бир қанча «шохлар»да қайтарилса, демак у нисбатан 
муҳимдир. У муаммони ҳал этишнинг муҳим қадами бўлиши мумкин. 
5. Янги ғояларни график кўринишда қайд этишни ўзингиз ҳал этинг: дарахт ѐки 
каскад кўринишида, юқоридан пастга ѐки чапдан ўнгга. Энг муҳими эсда тутинг: 
нисбатан кўп миқдордаги фойдали ғоялар ва муаммо ечимларини топишга имкон 
берадиган усул энг мақбул усул ҳисобланади. 
6. Агарда сиз тўғри савол берсангиз ва оптимистик бўлсангиз, у ҳолда диаграмма 
(техника) ҳар қандай муаммо ечимини топиб беришни кафолатлайди. 


34 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling