Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Жамият, жамоа, оилага бўлган муносабат (ижтимоий экология).
- 1.4. Ҳаракат ва саломатлик.
Шахсий гигиена омиллари. Тананинг табиий ўсишининг пойафзал, кийим
танлашга боғлиқлиги, аввалдан маълум. Аммо ҳозирда кийимлар, пойафзаллар, безаклар, парвариш буюмлари таркибида соғликка зарар етказадиган синтетик толалар мавжуд. Ички аъзоларнинг соғлом бўлиши саломатлик гаровидир. Бунда нафас олиш гимнастикаси, профилактик жиҳатдан гипоксия ва гипертонияга қарши машғулотлар билан шуғулланиш соғликни сакқашда муҳим роль уйнайди. Манфаатлар касбнинг қобилиятга боғлиқлиги психологик ва валеолик занжирнинг кейинги бўғими бўлиб, у инсоннинг ҳаѐтда ўз ўрнини топиши демакдир. 1.3. Жамият, жамоа, оилага бўлган муносабат (ижтимоий экология). Инсон табиати биологик ва ижтимоий омиллар билан бевосита боғлиқ бўлиб, у нафақат биологик балки ижтимоий ривожланиш маҳсулидир. Унинг жамиятдан ташқарида шаклланиши яшаши мумкин эмас ва инсон доимо мулоқотда бўлиши лозим. Инсон учун энг катта жазо-бу жамиятдан ажралишдир (турма, ѐлғизлик, хайдалиш). Хайдалиш, жамиятга кераксиз бўлиш бу- нохуш туйғудир. Жамиятнинг 60 асосини оила ташкил қилади. Оила, унинг аъзолари соғлиғини таъминлаб турувчи энг кучли, бақувват омилдир. Оила- бу инсоннинг ижтимоий экологиясидир. Ҳар бир оила ўзига хос белгилари билан ажралиб туради, аммо ҳамма оилалар учун ҳаѐт қонун-қоидалари бир хил. Бир-бирини тушунадиган, яхши муносабат, тинч-тотувлик ҳукм сурадиган оила-соғлом оила демакдир. Инсон кўп вақтини жамиятда ўтказади. Унинг кайфияти, ўзини қандай ҳис қилиши одамларнинг бир-бирига бўлган муносабатига боғлиқдир. 1.4. Ҳаракат ва саломатлик. Таянч ҳаракат тизими ва ички аъзолар мушаклар ҳаракатининг механик шаклини таъминлайди, мушаклар борлигини ўзи асослаб беради. Япон тадқиқотчиларининг аниқлашича, организмнинг меъѐрий фаол ҳолати ва соғлиғини сақлаш учун одам кунига 10000 кадам юриши лозим, бу ўрта ҳисобда 7-8 км ни ташкил қилади. Узоқ йиллар давомида жисмоний меҳнатнинг 90%и ва ундан кўпини инсон ўзи бажарган. XX асрдан бошлаб эса бунинг акси, яъни инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсата бошлади. Шу сабабли Шифокор ҳаракатнинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориши лозим, айниқса ўрта ѐшдаги одамлар учун ҳаракат муҳим ўрин тутади. Чунки бу даврда инсоннинг амалий тажрибаси ва билими ортади, шу билан бирга бу даврда қўшимча имкониятлар ва ташқи муҳит омилларига нисбатан организмнинг қаршилик кучи сусаяди. Соғлом турмуш тарзи 70-75 ѐшларда ҳам қоникарли меҳнат қилиш қобилиятини сақлашга ѐрдам беради, бунинг учун мушакларни ишлатиб туриш, ҳаракат фаоллиги камчилигининг ўрнини босиш учун зарурдир. Ҳозирда 40-60 ѐшлилар учун жисмоний тарбия машғулотлари усуллари ва уларни ташкил қилишнинг еттита йўналиши ишлаб чиқилган: - организмнинг аниқ талабларини қониқтириш йўналиши. - жисмоний тарбияда қўлланган усулларнинг ўзига хос сифати; 61 - бир бутунлик таъсири; - фаол дам олишни кенг қўллаш; - ―кундалик ва умр давомида‖ йўналиши; - таъсир қилиш йиғиндиси; - Инсон ҳаѐтида ҳаракатнинг аҳамияти катта ва ҳаѐтнинг асосий белгиси ҳаракат десак тўғри бўлади. Гиподинамия (камҳаракатлик)- жисмоний фаолликнинг сусайиши бўлиб, юрак-томир, нафас, нерв, эндокрин, ҳазм, таянч-ҳаракат тизими касалликларининг асосий сабаби ҳисобланади. У 50 ѐшга етмаган минглаб одамларни вақтинчалик ногиронлик ва ўлимга олиб келади. Руҳий узилиш ҳодисалари, оғир неврозлар, меҳнат қобилиятининг кескин пасайиши шундай одамларда кўп учрайди. Шифокор жисмоний машқлар турларини ва уларни тавсия этишни билишлари керак. Соғлиққа таъсири бўйича югуриш биринчи ўринда туради. У юрак-қон томир системасига яхши таъсир қилиб, ўпканинг ҳаѐтий сиғимини оширади. Моддалар алмашинувини, мушаклар, нерв, эндокрин тизими фаоллигини яхшилайди. Натижада организмнинг меҳнат қобилияти ва ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига қаршилиги ошади. Ёши катталарга югуришни тавсия қилишда шифокор 3та асосий қоидага риоя қилиши лозим: - маълум меъѐрсиз тез югуришни тавсия этмаслик; - толиққанда тез югурмаслик; - биринчи хавфли белгиларда машқни тўхтатиш кераклигини айтиши лозим. Югуриш машқларидан олдин юришни қўллаш лозим. Юриш ҳам жисмоний машқларнинг бир тури бўлиб, юришда ҳаракатнинг маълум ўлчови муҳим аҳамиятга эга. Умумий масофа, қадам узунлиги ва сони, дам олиш даврининг сони ва муддати. Юришдан югуришга ўтиш аста-секинлик билан амалга 62 оширилиши лозим. Чарчаш, толиқиш, меъѐрий физиологик ҳолат бқлиб, бу дам олиш кераклигидан далолат беради. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling