Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

1.8. Оила ва саломатлик
Оила жамиятнинг бир бўлаги булиб, узоқ йиллар давомида ҳукуқий қонунлар 
ва дин асосида шаклланиб келган. Жамиятимизда никоҳ эркак ва аѐлнинг тўла 
ихтиѐрийлигига, манфаатларига мос бўлишига асосланган. Ўзбекистон 
Республикаси конституциясида оиланинг давлат ихтиѐрида бўлиши, никоҳ аѐл ва 
эркакнинг ўз ихтиѐри билан билдирилган розилигига асосланиши кўрсатилган. 
Қонунда кишиларнинг бир неча никоҳда бўлишлари, яъни қариндош-уруғлар, 
ақли заиф кишилар билан тузилиши таъқиқланади. Бу эса оилада носоғлом 
фарзанд туғилишининг олдини олади. 
Оиладаги шарт-шароит, ―руҳий иқлим‖ одам ҳаѐтига кўп жиҳатдан таъсир 
қилади. Чунки оиладан бизнинг ҳаѐтимиз бошланади, оила бизни дунѐ билан 
таништиради, бирламчи кўникмалар, барча қувонч ва ташвишларни кечиришга 
ѐрдам беради. Оилада биз ҳар бир инсон учун муҳим бўлган меҳр-мурувват, 
таянч-ѐрдамни оламиз. 
Оилавий ҳаѐт эр ва хотиннинг бир-бирлари ва фарзандлари тўғрисида 
ғамхўрлик қилган ва болаларини тарбиялайдиган мактабдир. Оиладаги соғлом 
муҳит соғлом оиланинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. 
1.9. Соғлом турмуш тарзининг талаблари ва касалликларни 
олдини олиш. 
Соғлом турмуш тарзи кенг маъноли тушунча бўлиб, унумли меҳнат қилиш, 
фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни 
чиниқтириш, шахсий ва психогигиенага риоя қилиш, оқилона овқатланиш, 
зарарли одатлардан ўзини тийиш ва ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туришдан 
иборат. 
Турмуш тарзини соғломлаштирилиши аҳоли саломатлигига жуда катта таъсир 
кўрсатади. Аҳолига тиббий билимларни тарғиб қилишда, соғлом турмуш тарзини 
намойиш қилиш ва касаллиларни олдини олишда соғлиқни сақлаш муассасалари, 


66 
давлат ва жамият, маданият ва матбуот ташкилотлари ҳамкорликда иш олиб 
боришлари зарур.
Саломатликни сақлаш ва кузатишнинг фаол тури диспансеризация-аҳолини 
ялпи тиббий кўрикдан ўтказиш ва узликсиз назорат остига олишдир.
Диспансеризация даволаш-профилактика усулларидан бири бўлиб, касалликка
барвақт ташхис қўйиш мақсадида беморларни ва шифокор кузатувига мухтож 
кишиларни текшириб аниқлаш, аҳолининг муайян гуруҳлари ва беморларни 
махсус ҳисобга олиб, улар соғлиғини кузатиб бориш; касалликлар ва улардан 
қоладиган асоратларни олдини олиш; беморларнинг соғлиғи ва меҳнат 
қобилиятини тезроқ тиклаш учун ўз вақтида даволаш ва профилактика 
тадбирлари ўтказиш; диспансер ҳисобидан турган кишиларнинг меҳнат ва 
турмуш шароитларини ўрганиш ва касалликлар кўпайишига имкон берадиган 
омилларни бартараф қилишни ўз зиммасига олади
2

Оғир сурункали касалликлар (сил, юрак қон-томир касалликлари, меъда ва ўн 
икки бармоқли ичак яраси касаллиги ва бошқалар), шунингдек кўпчилик соғлом 
кишилар, чақалоқлар, мактабгача ва мактаб ѐшидаги болалар, 14-18 ѐшдаги 
ўсмирлар, ҳунар техника билим юртлари ўқувчилари, ҳомиладор аѐллар, 
спортчилар, шахтѐрлар ва зарарли ишларда ишловчилар, ҳарбий хизматчилар, 
механизаторлар, сут соғувчилар ва бошқа касбдаги кишилар мунтазам диспансер 
кузатувида бўладилар. 
_____________________________________________ 
1. 
Dennis Kasper , Anthony Fauci, Stephen Hauser , Dan Longo , J. Jameson , Loscalzo. Harrison's 
Principles of Internal Medicine 19/E (Vol.1 & Vol.2) Joseph USA, 2015 / English.978-0-07-180216-1. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling