Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Гиѐхвандлик ва соғлом турмуш тарзи


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

Гиѐхвандлик ва соғлом турмуш тарзи. 
Медицинада гиѐхвандликка касаллик сифатида каралади. Гиѐхвандлик - кичик 
дозада эйфория, катта дозада карахтлик, наркотик уйку чакирувчи наркотик 
моддаларни кабул қилишга ўрганиб колиш. Гиѐхванд моддаларни мунтазам кабул 
қилиш, уларга ўрганиб колиш, Абстененсия ҳолати, гиѐхванд моддани кабул 
килмаса ўзини ѐмон хис қилишга олиб келади. Гиѐхвандликда ички органлар 
зарарланади, неврологик ва психик бузилишлар, ижтимоий деградация 
ривожланади. 
 
Гиѐхвандликни учта даражаси мавжуд бўлиб: 
Биринчи босқичда психик карамлик ривожланади. Гиѐхванд моддани ѐкимли 
Ҳиссиѐт хосил қилиш учун ахтаради. Жисмоний карамлик хали ривожланмаган, 
гиѐхванд мода истемол қилиш тўхтатилса азоб берувчи Ҳиссиѐтлар кузатилмайди. 
Улар гиѐхванд моддани рухий зўрикишларни, қонфликтларни бартараф килувчи 
"дори" сифатида кабул қилади.Гиѐхванд модда кайфиятни яхшилаш учун истеьмол 
қилинади. 
Иккинчи босқичда гиѐхванд моддани кабул қилиш давом эттирилганда унга 
нисбатан жисмоний богланиш пайдо бўлади. Бундай кишилар учун гиѐхванд 
модданинг навбатдаги дозасини уз вақтида кабул килмаслик киши организмида 
инсон учун ута азобли гиѐхвандлик касаллиги белгилари содир бўлишига олиб 
келади. Бундай азоб-укубатлардан халос бўлиш учун бемор ҳар қандай - жиноятга 


146 
кул уриш ва шу каби йуллар билан гиѐхванд моддани топишга ва истеьмол қилишга 
мажбур бўлади. 
Учинчи босқичда инсон организмида органиқ ўзгаришлар руй бериб, у рухан ва 
жисмонан тула емирилади, охир-окибатда эса халок бўлади. 
Гиѐхванд моддаларга нисбатан жисмоний богланиш деганда - наркотик моддалар 
истеьмоли тухтатилганда организмда жадал равишда жисмоний бузилиш 
аломатлари пайдо бўлиши билан богланган (бунинг сабаби,
гиѐхванд моддалар организмнинг мода алмашинув жараѐнлари билан чамбарчас 
богланиб кетганлигидир) абстинент (хумор тутиши) синдромининг шаклланиши 
тушунилади ва бу синдром факат наркотик моддаларнинг навбатдаги оширилган 
миқдорини киритиш билан тухтатилади. 
Жисмоний богланиш беморда рухий бузилишлар, вегетосоматик ва 
неврологик бузилишлар аломатлари билан тавсифланади
12
. Опий моддасига 
нисбатан жисмоний богланиш хатто уни бир-икки марта кабул қилиш билан 
шаклланиб улгуради. Навбатдаги дозани олмаслик натижасида беморнинг аьзои-
бадани какшайди, мускулларда кучли огрик ва тортилиш, кучли терлаш, юрак тез
уриши, қон босими пасайиши, кунгил айниши, кусиш, ич кетиш, нафас кисиш, 
кукариш кабилар кушилади. Бундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши беморлар учун 
катта хавф тугдириб, тезда тиббий ѐрдам кўрсатилмаса ўлим билан тугаши 
мумкин. Бемор узидаги бундай ҳолатларни наркотик модданинг навбатдаги 
дозасини киритиш билан "даволайди". У наркотик модда топиш максадида 
угрилик ва жиноят кучасига киради. 
Гиѐхванд 
моддаларнинг 
муттасил 
истеьмоли 
инсон 
шахсини 
кашшоклаштиради, иродасини бушаштиради, меҳнат қобилиятини пасайтиради. 
Унинг таьсирида асаб тизими хужайралари халок бўлади, организмнинг иммун 
химоя хусусияти пасаяди, ѐмон сифатли хавфли усмалар (рак) усиши 
фаоллашади. Инсоннинг умри кискаради ва бевақт хаѐтдан куз юмиши мумкин. 
12
Harrison's Principles of Internal Medicine 19/E (Vol.1 & Vol.2). 
Dennis Kasper , Anthony Fauci, Stephen Hauser , Dan Longo , J. Jameson , Joseph Loscalzo. USA, 2015 .English. 978-0-
07-180216-1. 


147 
Гиѐхвандлар - ута хавфли ОИТС (СПИД) касаллигини таркатувчи асосий 
манбага айланиб колади. Гиѐхванд моддаларни истеьмол килувчиларнинг 
келажаги йук. Агарда жамиятда уларнинг сони кўпайиб кетса, жамият ҳам
инкирозга юз тутади. Гиѐхвандликка қарши кўраш гиѐхванд моддаларни истеьмол 
қилишни ман этувчи, таркибида гиѐхванд моддалари бўлган усимлик турларини 
устиришни такиклаш, гиѐхвандларни уз вақтида топиб олиш ишига кенг 
жамоатчиликни жалб қилиш. давлат чегаралари орқали гиѐхванд моддалар олиб 
утишни мухофаза қилиш, гиѐхвандларни даволаш каби чора-тадбирларни амалга 
ошириш йули билан олиб борилади. 
Чекишни ташловчиларга тавсиялар: агар сиз чекишни ташлашни максад килиб 
куйган булсангиз, дастлаб эрталаб уйкудан турганда чекманг, сўнгра кун 
давомида ҳар бир сегарит чекиш вақтини 15 минутга кейинга сўринг, тушликдан 
сўнг сегаритсиз сайр қилишни одат қилинг. Чекувчилар зерикиш, хафачилик, 
асабийлашишдан кутилиш учун дам олиш мавсумида чекишни ташлаганлари 
маъкул. Айрим чекувчилар учун табекс таблеткасини 5 кун давомида ичиш
улардаги чекишга бўлган интилишни тухтатади. Шунингдек, икки-уч хафта 
давомида анабазин таблеткасини кунига 4 марта ичиш тавсия этилади. Чекишга 
қарши энг самарали усу лбу гипноз ва психотерапиядир, у врач психотерапевтлар 
томонидан амалга оширилади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling