Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Соғлом турмуш тарзи – ўз ичига инсонни ҳаѐтга интилишини, соғлигини 
кучайтириш ва унинг бузилишини олдини олишга қаратилган ҳатти - 
ҳаракатларининг йиғиндисини қамраб олади. Демак, соғлом турмуш тарзи - бу 
одамларни ўз саломатликларини сақлаш ва яхшилашга қаратилган фаолиятидир. 
Соғлом турмуш тарзини шакллантирш деганда қуйидагилар назарда тутилади: 

Организмга таьсир кўрсатувчи ташқи муҳитнинг салбий омиллари ва бу 
омиллар таьсирини камайтириш тўғрисида аҳолининг билимлар даражасини 
мунтазам равишда ошириб боришучун доимий фаолият кўрсатувчи тарғибот – 
ташвиқот тизимини яратиш; 

Санитар – гигиеник жиҳатдан аҳолини тарбиялаш; 

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни ва чекишни тарқалишини 
камайтириш, ичкиликбозликни камайтириш, гиѐҳванд моддаларни истеъмол 
қилишни профилактикаси; 

Жисмоний машғулот, спорт ва туризмга аҳолини жалб этиш ва
соғломлаштириш турларини оммабоплигини ошириш; 
Соғлом турмуш тарзини ташкиллаштириш учун аҳолини гигиеник тушунчаларга 
санитар гигиеник меъѐрларга бўлган тушунчалари ошириш керак. Бу мақсадларни 
амалга ошириш учун қуйидаги ишларни олиб бориш лозим: 

Аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари орасида соғлом турмуш тарзини 
соғлом турмуш тарзи ҳақида тиббий гигиеник маълумотлар бериш; 

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан шуғулланувчи 
давлат, жамоат ташкилотларнинг фаолиятини рағбатлантириш; 

Санитар оқартув ва тарбиявий ишларини барча тиббиѐт ходимларини жалб 
этиш олиб бориш


159 
Соғлом турмуш тарзини тарғибот этишнинг муҳим йўналишларига қуйидагилар 
киради. 
1. Саломатликни сақлашни таъминловчи омилларни тарғиб этиш; 

Меҳнат гигиенаси 

Соғлом жинсий алоқа 

Рационал овқатланиш 

Шахсий гигиена 

Дам олиш гигиенаси 

Оптимал ҳаракат режими 

Жисмоний тарбия ва спорт 

Стресслар зўриқишлар билан оқилона кўрашиш. 

Организмни чиниқтириш. 

Эр – хотин мунособати гигиенаси ва оилани режалаштиришни гигиенаси 

Психогигиена 

Тиббий – ижтимоий фаоллик 

Атроф муҳит гигиенаси 

Саломатликка зарар етказувчи хавф омиллари 
Аҳолини гигиеник тарбиялаш ва ўқитиш мактабгача тарбия ва бошқа ўқув 
муассасаларида амалга ошириши ўргатилиши керак, ишчиларни тайерлаш, қайта 
тайерлаш ва малакасини ошириш вақтида уларнинг ўқув дастурига гигиеник 
билимларни киритиш керак. 
Алоҳида шахснинг турмуш тарзини комплекс кўрсаткичлари қаторига турмуш 
ҳарактери, турмуш даражаси, турмуш стили ва сифати киради. Турмуш тарзи – 
жамоадаги яшаш тартиби урф - одат, миллий маданият ҳаѐт тарзи. Масалан, аниқ 
тарихий тараққиѐт жараѐнига асосланган урф одатларни вақт мобайнида 
такрорланиб туради. Улар ўз навбатида, эҳтиѐж бўлиб қолган ҳаракатларни 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling