Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Саломатликка ижобий муносабати – бу нисбий турғун позиция бўлиб 
инсонни зарарли одатларини йўқотишга турмуш тарзини ва соғлиғи 
соғломлашганлигини жиддий назар билан қарашни кўзда тутади. Саломатликни 
шакллантиришга бўлган эҳтиѐж мотивацияси – бу шахсни ўз саломатлигини 
тиклашга, сақлашга ва мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатларига қизиқиши. 


157 
 
Саломатликни муҳофазалаш –Аҳолини соғлиғини ҳимоялаш ва сақлаш 
асосида касалликлар профилактикаси ѐтади. Касалликлар профилактикаси – бу 
касалликларни ривожланиши, номақбул оқибатларини камайтириш ва касалликни 
олдини олишга қаратилган тиббий ва нотиббий ҳарактерга эга чора тадбирлар 
тизими. ССВ томонидан олиб бориладиган профилактик чора тадбирлар тиббий 
профилактика деб аталади. Тиббий профилактика аҳолига нисбатан якка, гуруҳли ва 
умумий бўлади. Якка профилактика – бу битта инсон билан алоҳида олиб 
бориладиган профилактик тадбирлар. Гуруҳли профилактика бу – бир хил хавф 
омиллари ва касалликларга нисбатан ва мойиллиги бор инсонлар билан олиб 
бориладиган профилактик тадбирлар. Умумий профилактика бу аҳолининг кўп 
гуруҳларини ѐки жамиятниг ҳаммасини қамраб олади.
Бундан ташқари примордиал, бирламчи, иккиламчи, учламчи профилактика 
ѐки реабилитация ( соғлиқни тиклаш) бўлади. 
 
Примордиал профилактика – касалликларни келиб чиқишида турмуш тарзи, 
ишлаб чиқариш ва атроф муҳит, ҳаѐт фаолиятиниг ноқулай шароитлари билан 
боғлиқ хавф омилларининг юзага келишига йўл қўймайдиган тадбирлар мажмуии. 
 
Бирламчи профилактика – барча аҳоли, алоҳида регион, ижтимоий, ѐш, 
алоҳида касбий шунга ўхшаш гуруҳлар учун умумий бўлиб, касалликлар олдини 
олишга қаратилган тиббий ва нотиббий комплекс тадбирлардир. 
Бирламчи профилактика бир нечта компонентларни ўз ичига олади; 

Одам организмига салбий таьсир қилувчи зарарли омилларни камайтириш 
(атмосфера ҳавосини, ичимлик сувини, овқатланиш рационини, меҳнат тўрини, дам 
олишни ва б. яхшилашдир) бўйича тадбирлар. 

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш; 

Руҳий касалликлар, жароҳатлар, бахтсиз ҳодисаларни, автоҳалокатларни, 
ноғиронликни ва ўлимни камайтириш, олдини олишга қаратилган тадбирлар; 

Профилактик тиббий кўрик даврида саломатликка зарали таъсир этувчи 
омилларни барвақт аниқлаш ва уларни камайтириш; 


158 

Турли аҳоли гуруҳлари орасида иммунопрофилактика ўтказиш; 

Зарарли омиллар таьсир қилувчи муҳитда бўлган аҳолини соғломалаштириш 
уларга тиббий ва нотиббий ѐрдам кўрсатиш. 
Шундай қилиб бирламчи профилактиканинг муҳим компонентларидан бири 
соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling