Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Соғлом овқатланишурф - одат, анъанани ҳисобга олиб турли аҳоли 
гуруҳларининг рационал овқатланишида илмий асосланган, эҳтиѐжини қондиришни 
таъминлайдиган касалликлар профилактикаси ва соғлиқни мустаҳкамлашга ѐрдам 
берадиган, турли овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга асосланган овқатланиш. 
Шахсга нисбатан, соғлом овқатланиш рационал овқатланишнинг синоними 
сифатида қаралади.
 
Ортиқча овқатланиш – бу овқат маҳсулотларини систематик ҳаддан 
ташқари истеъмол қилиш (масалан: туз, ѐғ, қандлар ва бошқ.) ѐки овқат 
рационининг энергетик сиғими жисмоний талабга тўғри келмаслиги. 
 
Етишмайдиган овқатланиш – миқдор жиҳатидан кам ѐки сифати паст овқат 
моддалари ѐки алоҳида компонентларни қабул қилиш, овқат рационининг калорияси 
физиологик эҳтиѐжни қондирмайди. 
Ижтимоий муҳим, сурункали ноинфекцион касалликларнинг тарқалишида 
керагидан ортиқ овқатланиш алоҳида хавф туғдиради. У юрак қон томир, ошқозон - 
ичак, ўпка бронх тизими, модда алмашинув касалликлари, таянч ҳаракат аъзолари, 
хавфли ўсма касалликларини юзага келтиради. Маълумотларга кўра сабзавот ва 
клетчаткалар кўп истеъмол қилинса, ѐғни истеъмоли камайтирилса, баъзи ўсма 
касалликларини олдини олиш мумкин экан. Ортиқча овқатланиш қонда холестерин 
миқдорининг ошиши, ортиқча тана вазни, ортиқча туз истеъмол қилиш каби хавфли 
омилларнинг пайдо бўлишига олиб келади. 
 
Қонда холестерин миқдорининг юқори даражаси (гиперхолестеринемия). 
Қонда холлестерин миқдорининг юқорилиги асосан овқат таркибига боғлиқ, лекин 
бунда организмнинг холестеринни синтез қилувчи генетик хусусияти ҳам таьсир 
кўрсатади. Кўпинча қондаги холестерин миқдори билан қабул қилинган овқатдаги 
тўйинган ѐғлар ўртасида яқин боғлиқлик кузатилади. Парҳезларни ўзгариши қонда 
холестерин миқдорини ўзгартиради. Иқтисодий ривожланган давлатларнинг 15% 


164 
дан ортиқ аҳолисининг қон таркибида липидлар миқдори юқори, баъзи давлатларда 
эса бу кўрсаткич икки баробар юқори. Холестерин ѐғлар гуруҳига киради, 
организмнинг меъѐрий ҳаѐт фаолияти учун муҳим, лекин унинг миқдорининг қонда 
ошиши атеросклероз ривожланишига олиб келади. Ҳозирги вақтда қонда 
холестерин миқдорининг ошиши билан юрак қон-томир касалликларининг 
ривожланиш хавфининг орасида ўзаро боғлиқлик борлиги исботган: 

ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, агар уларга юқори 
миқдордаги холестеринли овқат берилса, уларда атеросклероз ривожланишига олиб 
келади; 

қонида холестерин миқдори ҳар хил бўлган аҳоли гуруҳларини эпидемиологик 
текширилганида, юрак ишемик касаллигининг (ЮИК) тарқалиши даражаси ҳар хил 
эканлигини кўрсатди; 

ЮИК билан касалланганларнинг қонида кўпинча холестерин миқдорининг 
юқорилиги аниқланган; 

қонида генетик холестерин миқдорининг юқори бўлган шахсларда (оилавий 
гиперхолестеринемия) ЮИК эрта ривожланиши кузатилади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling