Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Мутахассислик бўйича малака талабларида


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Мутахассислик бўйича малака талабларида: 
1. Магистратура мутахассислигининг умумий таснифи; 
2. Қўлланиш соҳаси; 
3. Магистратура 
мутахассислиги 
бўйича 
магистрлар 
касбий 
фаолиятларининг таснифи; 
4. Магистратура мутахассислиги бўйича магистрларнинг тайёргарлик 
даражасига қўйиладиган умумий талаблар; 
5. Магистрларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий 
талаблар; 
6. Магистратура мутахассислиги бўйича магистрларнинг касбий 
фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари
7. Магистратура мутахассислиги ўқув режаси ва фан дастурлари 
мазмунига қўйиладиган умумий талаблар; 
8. Ўқув режа фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий 
талаблар; 
9. Илмий фаолиятга қўйиладиган талаблар; 
10. Магистратура мутахассислиги ўқув режасидаги юклама ҳажми; 
11. Магистратура асосий таълим дастурларини ўзлаштириш сифатини 
баҳолаш; 
12. Малака талабларининг амал қилиш муддати ўз мужассасмини 
топади. 
 
3.4. Ўқув режалар ва уларни шакллантириш тартиби. 
 
Ўқув режаси – олий таълимнинг муайян йўналиши ёки мутахассислиги 
бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари, курсларининг таркиби, уларни 
ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив 
ҳужжат хисобланади.
Олий таълим тизимида ўқув режа норматив ҳужжат бўлиб у иккига 
бўлинади.
Ўқув режа - олий таълим муассасаларининг аниқ бир таълим 
йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун ўрнатилган тартибда 
Давлат таълим стандартларига асосан таянч олий таълим муассасаларининг 
тегишли 
кафедрасининг 
етук 
профессор-ўқитувчилари 
томонидан, 
шунингдек, турдош олий таълим муассасаларининг шу соха бўйича юқори 
малакали мутахассисларини хамда кадрларни буюртмачиларини жалб этган 
ҳолда ишлаб чиқиладиган - норматив ҳуқуқий ҳужжат хисобланади.
Ўқув режа ўқув жараёнини аниқлаштирадиган энг асосий ҳужжат бўлиб 
унда блокларнинг номлари, ўқув фанларининг номлари, хажми, фанларнинг 
ўқитиш кетма-кетлиги, ўтиладиган дарс машғулотларининг (маъруза, 
семинар, амалий машғулот, лаборатория) турлари, жорий аттестациялар
малакавий амалиётлар, таътиллар, давлат аттестациялари ва малакавий 
битирув ишларининг химояси
кўрсатилади. 
Ишчи ўқув режа олий таълим муассасасининг аниқ бир таълим 
йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун намунавий ўқув режага 


96 
асосан хар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда 
ОТМнинг ректори (ўқув ишлари бўйича проректори) томонидан 
тасдиқланадиган ўқув жараёнининг норматив ҳужжати хисобланади.
Тегишли таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ишчи ўқув 
режалари Олий таълим муассасаларида ўқув жараёни графигини тузиш учун асос бўлиб 
хисобланади.
ОТМ ўқув жараёни графигида тегишли белгилар асосида хар бир 
курс учун хафта кунлари ойлари, назарий таълим, амалиёт, якуний назорат, 
таътиллар кўрсатилади.  
Ишчи ўқув режалар ўқув режаларга асосан аниқ бир бакалавриат 
таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги бўйича хар ўқув йили 
учун таълим дастурлари, ўқув курслари, фанлари ва ўқув йиллари бўйича 
ихтисослик, танлов ва қўшимча фанларни шакллантирган холда ишлаб 
чиқилади ва ўрнатилган тартибда тасдиқланади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling