Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Умумкасбий фанлар юқори малакали кадрларни тайёрлаш нуқтаи 
назаридан келиб чиққан холда намунавий ўқув режаларга асосан ва унга мос 
холда шакллантирилади. Ушбу блок: 
- математик ва табиий-илмий фанлар билан махсус фанлар ўртасида 
илмий ва назарий боғлиқликни таъминлаши; 
- махсус фанларни ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган 
фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва уқувларни 
шакллантириши; 
- моделли тасаввурларни тажриба усуллари ва олинган натижаларни 
қайта ишлаш йўриқларига оид билимларни амалда қўллаш кўникмаларини 
таъминлаши лозим. 
Ихтисослик фанлари юқори малакали кадрлар тайёрлашни ажралмас 
қисми бўлиб, талабалар томонидан танланган мутахассисликни турли 
сохаларида янада чуқурроқ билим ва кўникмаларни эгаллаш, шунингдек
магистратура босқичида ўқишини давом эттиришни назарда тутган холда 
шакллантирилади. Ушбу блок: 
- бакалавриат таълим йўналиши бўйича мувофиқ касб фаолияти 
соҳаларида эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш 
истиқболлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши; 
- тегишли бакалавриат йўналиши бўйича махсус билимларни касб 
фаолияти кўникмалар ва уқувларни шакллантириши; 
- талабанинг муайян магистратура мутахассислиги бўйича келгусида 
таълимни давом эттиришга онгли муносабатда бўлишига кўмаклашиши 
лозим. 
ОТМлардаги мутахассис чиқарувчи хар бир кафедра ўзининг 
ихтисослик фанлари рўйхатини шакллантиради. Ихтисослик фанлари ишчи 
ўқув режасининг ихтисослик фанлари блокида
кўрсатилади.
Қўшимча фанлар блоки талабаларнинг таълим фанлари бўйича 
қўшимча равишда билим олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, таълим 
сифатига қўйилаётган талаблар ва меҳнат бозори канъюктураси тез 
ўзгараётган шароитида бакалавриат йўналишлари бўйича таълим 
дастурларининг сафарбарлиги ва мослашувчан бўлишини таъминлашни 
инобатга олган холда шакллантирилади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling