Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий ўқув 
юртидан кейинги таълим мазмунини тубдан ислоҳ қилиш, хусусан, илмий 
тадқиқотларнинг сифати ва амалий аҳамиятини ошириш, бу борада ёшларга 
ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш имконини яратиб 
беришга хизмат қилади. 
Илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан 
ўтказишнинг амалдаги икки босқичли жараёни (фан номзоди ва фан доктори) 
ўрнига, фан доктори илмий даражасини олиш учун тўғридан-тўғри 
диссертация ҳимоя қилишни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги 
таълимнинг бир босқичли тизими жорий этилди. Олий малакали кадрлар 
тайёрлашнинг 
бир 
босқичли 
тизими, 
пировардида, 
докторлик 
диссертациясига асос бўла оладиган салмоқли илмий ютуқларга эришиш, 
илмий тадқиқотларни юксак савияда олиб бора оладиган ва муҳим 
ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга илмий муаммоларни ҳал қилишга 
қобилиятли, истъедодли ёш кадрларни тарбиялашда долзарб аҳамият касб 
этади. 
Мамлакатимизда илгариги фан номзоди тайёрлаш босқичи кўпроқ 
илмий тадқиқот ишларини олиб боришга ўргатар эди. Ҳозирда бу вазифани 
магистратура босқичи бажаради. Янги тизимнинг яна бир афзаллиги 
шундаки, унда бакалавр илмий даражасига эга кадрларга ҳам докторлик 
диссертацияси ҳимоя қилиш имконияти берилади. 
Дастлаб илмий консультантлар ва докторлик диссертациялари 
мавзулари базасининг яратилиши ҳамда экспертизадан ўтказилиши илмий 
тадқиқотлар тизимининг бир мунча тартибга келтирилишига, мавзуларнинг 
истиқболли вазифалар ва устувор йўналишларга мос бўлишига хизмат 
қилади. Етакчи олимлар томонидан тавсия этилган докторлик диссертацияси 
мавзуларининг илмий экспертизадан ўтказилиши, талабгорнинг илмий ва 
илмий-педагогик лаёқати баҳоланиши маъсулиятни оширади. Бу илмий 


73 
тадқиқотлар сифатининг юқори бўлиши, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти 
кўтарилишида муҳим аҳамиятга эга. 
Катта илмий ходим-изланувчилар институти ва мустақил изланувчилар 
институтларининг шакллантирилиши малакали кадрлар тайёрлашнинг сифат 
кўрсаткичлари юқори бўлишини таъминлайди. Таълим тизимида ҳаётга 
татбиқ 
этилаётган 
бу 
ислоҳотлар 
устоз-шогирд 
анъаналарини 
мустаҳкамлаши, 
илмий 
тадқиқотларнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
самарадорлиги ошиши жамиятимизда юқори илмий салоҳиятга эга шижоатли 
ёшлар сафи кенгайишига олиб келади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling