Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
Стандартнинг иккинчи қисмида: таълим соҳаси магистратура мутахассисликлари битирувчилари учун соҳа бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар; таълим соҳаси магистратура мутахассисликлари битирувчиларига қўйиладиган умумий малака талаблари; таълим соҳаси магистратура мутахассисликлари битирувчиларига қўйиладиган умумий малака талаблар; 92 таълим соҳаси магистратура мутахассисликлари талабалари учун амалиёт объектлари ва уларга қўйиладиган умумий талаблар; таълим соҳаси магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режаларнинг тузилмаси; олий таълим соҳаси магистратура мутахассисликлари ўқув режалари ва фан дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар; олий таълим соҳаси магистратура мутахассисликлари ўқув юкламаларининг ҳажми; таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаси педагог кадрларига ва моддий-техник базасига қўйиладиган умумий талаблар; таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш берилади. Олий таълимнинг давлат таълим стандарти таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий маълумотли бакалавр ва магистрлар тайёрлашнинг асосий таълим дастурлари ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди. Таълим соҳаси учун давлат таълим стандартлари камида 5 йил амалда бўлади. 3.2. Бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари. Олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари - таълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар тайёрлаш, ўқув режа ва фан дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди. Олий таълим муассасаси муайян бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда малака талаб асосида ўқув режа ва фан дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling