Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишчи ўқув дастурида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим
Ишчи ўқув дастури - ОТМнинг аниқ бир бакалавриат таълим йўналиши
ёки магистратура мутахассислиги талабалари учун ўқув режадаги аниқ бир фан бўйича ўқув дастурига асосан профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқиладиган, фаннинг мазмунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган, мавзуларнинг ўқитиш кетма-кетлигига риоя қилинган холда фанга ажратилган соатлар аниқ кўрсатилган меъёрий ҳужжат хисобланади. Ишчи ўқув дастури тегишли таълим стандартларини конкретлаштиради, ўқув жараёнини услубий, информацион ва техник жихатидан таъминланишини назарда тутади. ОТМларда талабаларни тайёрлаш ва ўқитиш хусусиятларини акс эттиради. Ишчи ўқув дастури олий таълим муассасаси таълим дастурини асосий қисми сифатида талабалар томонидан махаллий шарт шароитларни хусусиятларни хисобга олган ҳолда давлат таълим стандартига асосан мажбурий минимум талабларни олинишини кафолатлайди. Ўқув дастури асосида тузилган ишчи ўқув дастурида аниқ мавзулар, уларга ажратилган соатлар, мавзулар бўйича қўлланилувчи дидактик ва техник воситалар, мавзулар ва бўлимлар бўйича билимни назорат қилиш турлари ҳамда тегишли услубий тавсиялар аниқ кўрсатилади шунинг учун унинг ҳажми чекланмайди. Ишчи ўқув дастурида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим: - ДТС талаблари; - Ўқув дастурларини мазмунига қўйиладиган мажбурий талаблар; - Талабалар учун бериладиган ўқув материалларининг максимал хажми; - Битирувчиларни тайёргарлигига қўйиладиган талаблар; - ОТМ томонидан ўқув режага асосан белгиланган ўқув юкламасининг хажми; - Таълим дастурларини мақсади ва вазифалари; Юқорида келтирилган компонентлар асосида ишчи ўқув дастурининг тузилиши ишлаб чиқилади ва қоидага асосан унинг таркиби қуйидагиларни ўз ичига олади: Титул варағи Кириш сўзи Фаннинг мақсади ва вазифалари Фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар Талабаларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар; 101 Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги; Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни; Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар; Фан бўйича соатлар тақсимоти; Назарий машғулотлар мавзулари мазмуни; Амалий, семинар ва лабаратория машғулотлари мавзулари ва режалари; Мустақил таълим мавзулари; Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling