Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар намунавий ўқув режага 
асосан ишчи ўқув режаларда шакллантирилади. Улар 
- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизида олинган 
билимларни тўлдириши ва ривожлантириши;
- миллий истиқлол ғояси ва демократия, миллий ва умуминсоний 
қадриятлар негизида илмий ва гуманитар дунёқарашни, юксак маънавият ва 
демократик маданиятни, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижодий тафаккурни, эътиқод 
ва ижтимоий-сиёсий фаолликни шакллантириши; 
- таълимнинг тарих, фалсафа, халқ анъаналари, урф-одатлари билан 
узвий бирлигини, Ўзбекистон халқлари маданиятини асраш ва бойитишни
бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишини 
таъминлаши;
-инсонпарварлик, ватанпарварлик ва байналминалчилик руҳини 
ривожлантириши; 
-таълим ва тарбия жараёнининг мустақил фикрлайдиган, қарорлар қабул 
қилишга қодир, ҳар томонлама ривожланган, баркамол шахсни 
шакллантиришга йўналтирилганлигини таъминлаши лозим. 
Математик ва табиий илмий фанлар ўрнатилган тартибда намунавий 
ўқув режаларга асосан шакллантирилади. Ушбу блок: 
- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвийлик ҳамда 
узлуксизликни инобатга олган ҳолда билишнинг математик усуллари
информатика ҳамда ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва узатиш 
усулларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида олий даражадаги 
тасаввурни шакллантириши; 
- коинотнинг физик объект эканлиги ва унинг эволюцияси, табиий 
фанларнинг ўзаро фундаментал бирлиги, замонавий табиий ҳодисаларни 
тадқиқ этиш концепцияси, табиатдан оқилона фойдаланиш ва инсон 
фаолиятининг экологик тамойиллари, табиатни бузмайдиган технологиялар 
яратиш истиқболлари ҳақида илмий тасаввурларни шакллантириши; 
- муайян билимлар соҳаси учун зарур бўлган фундаментал фанларни 
чуқур ўрганишнинг илмий ва назарий асосларини таъминлаши лозим. 


97 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling