Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
Намунавий ўқув дастури - ўқув режадаги аниқ фанлар бўйича давлат
таълим стандартларига асосан таянч ОТМларининг тегишли кафедралари томонидан ишлаб чиқиладиган, ўқув материалларни ўзлаштиришга ва ўқитиш мазмунига қўйиладиган мажбурий талабларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ОТМлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабалари учун тавсия этиладиган меъёрий ҳужжат хисобланади. Намунавий ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан таянч этиб белгиланган олий таълим муассасалари 99 кафедраларида тегишли фан соҳасидаги етук олимлар, мутахассислар ва тажрибали профессор-ўқитувчилардан ташкил топган ижодий гуруҳ томонидан тузилади. Намунавий ўқув дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: Кириш Асосий қисм Амалий машғулот мавзулари Семинар мавзулари Мустақил таълим мавзулари Тавсия этиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати. Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, маълум фанлардан чизма-ҳисоб, курс ишлари, лойиҳалари ва уларнинг мавзу ва йўналишлари ҳам келтирилиши мумкин. Намунавий ўқув дастури тасдиқланган ўқув режаларига киритилган муайян фан учун ажратилган энг кўп вақт бюджетига мослаб, ҳар 20-соатлик материал учун тахминан бир бет ҳажмда тузилади. Дастур фан, техника, технологиянинг сўнги ютуқлари, олий таълим ривожланишининг жаҳон тенденциясини ҳисобга олиш Республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаши, айниқса умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълимда узлуксиз ўқитиладиган фанларда мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги, оддийдан мураккабликка, ҳусусийдан умумийликка ўтиб бориш тамойилларига амал қилиши шарт. Дастурда таълим олувчиларнинг мустақил билим излаш ва уни ўзлаштириш, ўқитиш жараёнини интерактив педагогика асосида ташкил этишга мавзуларнинг бир хил талқинида такрорланмаслигига эътибор берилиши зарур. Намунавий ўқув дастури таянч олий таълим муассасасининг тегишли кафедраси, факулътет ёки ОТМ услубий (илмий) кенгашида муҳокама қилинади. Намунавий ўқув дастурига камида 2 та ташқи тақриз олинади. Ижтимоий, гуманитар ва иқтисодий фанлар бўйича тузилган намунавий ўқув дастурлари махсус методологик комиссиясига муҳокама қилиш учун топширилади. Барча фанлар бўйича тузилган ўқув дастурлари олий ўқув юртлариаро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш экспертизасидан ўтиши шарт ва унинг тавсияси билан вазирлик томонидан рўйхатга олинади ва амалга киритилади. Намунавий ўқув дастурлари вазирликнинг тегишли бошқармаси томонидан тасдиқга тавсия этилади ва рўйхатга олинади. Бу ҳақда ўқув дастурнинг бош вароғига белги қўйилади. Намунавий ўқув дастурнинг эталон нусхаси вазирликда сақланади. Ўқув дастури тасдиқланган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб амалга киритилади. 100 Намунавий ўқув дастур давлат таълим стандартларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда ёки ўзга холларда 5 йилда бир марта қайта ишлаб чиқилиши ва ушбу тартибга асосан қайта экспертиза ва тасдиқдан ўтиши зарур. Намунавий ўқув дастурларини кўпайтириш ва тарқатиш ҳуқуқи таянч олий таълим муассасалари ва ОЎМТВ хузуридаги ривожлантириш марказига берилади. Нашр этиш ёки кўпайтириш билан боғлиқ харажатларни инобатга олиб дастурга нарх белгиланиши мумкин. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling