Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Ишчи ўқув дастурларини тузиш ва тасдиққа киритиш тартиби


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Ишчи ўқув дастурларини тузиш ва тасдиққа киритиш тартиби: 
1.Ишчи ўқув дастурлари ОТМларининг тегишли кафедраларини 
профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади.
2. Ишчи ўқув дастурларини ДТС талаблари ва ўқув дастурларга мос 
ҳолда ишлаб чиқилишига тегишли кафедра мудири ва профессор-
ўқитувчилар масъул ҳисобланади. 
3. Ишчи ўқув дастурининг кириш қисмида ўқитиладиган фаннинг 
долзарблиги, 
соҳанинг 
тарихи, 
жамиятни 
демократлаштириш 
ва 
иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишдаги аҳамияти ва ўрни 
очиб берилади. Шунигдек, фанни ўқитишнинг асосий мақсади ва вазифалари
бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги кўрсатилади. 
4. Ишчи ўқув дастурида услубий жиҳатдан узвий кетма-кетликлиги 
ҳамда ўқитиш турлари ўқитишнинг интерактив услублари ва воситалари 
хамда фанни ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш, 
таълим жараёнини оптиималлаштириш учун омил бўладиган механизмлар 
кўрсатилади. 
5. Ишчи ўқув дастурларида ўқув жараёни учун зарур техник воситалар
ахборот-ресурс марказидаги тегишли ўқув адабиётлари, дидактик воситалар, 
ашёлар ва бошқа моддий-техник база тўғрисида маълумотлар киритилиши 
мақсадга мувофиқ. 
6. Ишчи ўқув дастурининг титулида амалдаги Классификатор бўйича 
тегишли билим, таълим соҳалари ва таълим йўналиш (мутахассислик) 
ларнинг шифри ва номлари ҳамда ишчи ўқув режага мувофиқ фаннинг тўла 
номи кўрсатилади. 
7. Ишчи ўқув дастурининг яратилишига масъул кафедранинг номи
муаллифлар ва тақризчилар тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, 
отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва унвони), тасдиққа тавсия 
этувчи илмий-услубий Кенгашларнинг баённомаси рақами ва санаси 
кўрсатилади. 
8. Ишчи ўқув дастурининг фойдаланиладиган манбалар рўйхатига 
асосий адабиётлар ва қўшимча адабиётлар киритилади. 
9. Ишчи ўқув дастурининг матни А-4 формат, Тиmes New Roman 
шрифтида, 14-чи ўлчамда, чап томонидан - 3 см, пастидан - 2 см, юқоридан - 


102 
2 см, ўнг томонидан - 1,5 см ўлчамида ҳошияланади. Бетларни рақамлаш – 
пастки қисмининг марказида жойлаштирилади. 
10. Ишчи ўқув дастури хар ўқув йили кафедра йиғилишида кўриб чиқиб 
мухокама қилинади ва тегишли ўқув – услубий кенгашида кўриб чиқиб 
маъқулланади хамда ОТМнинг рухсат этилган кенгаши қарори билан 
тасдиқланади. 
11.ОТМ ўқув ишлари бўйича проректори ёки факультет декани 
томонидан тасдиқланади.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling