Олий таълимнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
-давлат таълим стандартларига мувофиқ илғор, замонавий таълим ва
касб-ҳунар дастурлари асосида юқори самарали ўқитишни ташкил қилиш ва
малакали кадрлар етиштиришни таъминлаш;
- олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
- мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланиш истиқболлари ҳамда
жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб, фан, техника, илғор технология,
иқтисодиёт ва маданиятнинг замонавий ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашни
ташкилий ва услубий жиҳатдан мунтазам такомиллаштириш;
-олий таълимнинг инсонпарварлик йўналишида бўлишини таъминлаш
ҳамда ёшларни миллий истиқлол мафкураси ва умуминсоний қадриятлар асосида,
Ватанга, жамиятга, оилага ва табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш;
-ўқув амалиётига интерфаол усулларни, янги педагогик ва ахборот
технологияларини ўқитишнинг мустақил таълим ва индивидуал ёндашув
методикаси ҳамда воситаларини, масофавий ўқитиш тизимини татбиқ этиш;
-олий таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини
таъминловчи тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилиш;
- илмий-педагогик кадрлар ва талабаларнинг илмий тадқиқотлари ва ижодий
фаолиятлари орқали фан, техника ва технологияни ривожлантириш, олинган
натижалардан таълим жараёнида ва мамлакат иқтисодиётида фойдаланиш;
-давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш асосида таълим
хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш;
-олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш ва улар
мустақиллигини кенгайтириш;
-васийлар ва назорат кенгашлари шаклида янги жамоатчилик бошқарувини
киритиш;
-касбий тайёргарлик бўйича иш билан таъминлашнинг мониторинги ва
маркетинг тадқиқотлари, таълим сифатига кадрлар тайёрлаш ва мониторинг
назоратини қўллаш;
-олий таълим соҳасида тараққий этган мамлакатлар билан ўзаро
фойдали ҳамкорликни ривожлантириш.
Олий таълим иккига бўлинади бакалавриат ва магистратура.
Do'stlaringiz bilan baham: |